Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари 640 нафарга етди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишМосковский клинический центр инфекционных болезней "Вороновское"
Московский клинический центр инфекционных болезней Вороновское - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2021
Oбуна бўлиш
Кеча мамлакатнинг 12 ҳудудида 326 ҳолатда коронавирус қайд этилган. Шу билан бирга яна бир бемор қурбон бўлди.
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Кеча Ўзбекистонда яна 326 кишида коронавирус аниқланди. Жами касалланганлар сони 87 551 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Янги касалланганларнинг 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 2 нафари Андижон вилоятида, 9 нафари Бухоро вилоятида, 6 нафари Жиззах вилоятида, 2 нафари Қашқадарё вилоятида, 1 нафари Навоий вилоятида, 4 нафари Наманган вилоятида, 15 нафари Самарқанд вилоятида, 2 нафари Сирдарё вилоятида, 3 нафари Фарғона вилоятида, 75 нафари Тошкент вилоятида, 202 нафари Тошкент шаҳрида фуқаролар орасида аниқланган.
Вакцина Спутник V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2021
Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 450 минг нафардан ошди
Касалликдан жами 84 717 (+184) киши соғайиб кетган ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, кеча яна 1 нафар бемор вафот этиб, пандемия қурбонлари сони 640 нафарга етган.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2194 нафар бемордан 238 нафари оғир, 113 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Янгиликлар лентаси
0