https://sputniknews.uz/20210421/migrantlar-soyadan-chiqishga-qorqmasligi-kerak-kazakova-18435495.html
Мигрантлар "соядан чиқишга” қўрқмаслиги керак - Казакова
Мигрантлар "соядан чиқишга” қўрқмаслиги керак - Казакова
Sputnik Ўзбекистон
РФ ИИВ Миграция масалалари бўйича бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова реадмиссия процедурасини тушунтирди. 21.04.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-04-21T16:19+0500
2021-04-21T16:19+0500
2023-04-05T18:33+0500
миграция
ўзбекистон
мигрантлар
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/1d/15079603_0:0:2839:1597_1920x0_80_0_0_163fd719e3ec6789a3ee142bea5a90e5.jpg
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. РФ ИИВ Миграция масалалари бўйича бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова Россия-Тожикистон музокаралари якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида 2021 йил 30 июнга қадар мигрантлар қандай ҳаракат қилишлари кераклиги борасида тушунтириш берди. Sputnik Тожикистон хабарига асосан.Реадмиссия (қайтариб олиш) - бу чет эл фуқаросининг ўз ватанига янада қулайроқ қайтиши учун икки давлат томонидан биргаликда амалга ошириладиган процедура. "Бу жазо эмас, балки процедура" деб таъкидлади Казакова.Аммо мамлакатда қолиш ва ишлашни давом эттириш учун чет эл фуқаролари Россия Федерациясида бўлган ҳудудда миграция рўйхатидан ўтиши зарур.ИИВ Миграция масалалари бўйича бош бошқармаси бошлиғи бундай мигрантларнинг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солишга ойдинлик киритди. Россия қонунчилигида миграция амнистияси деган тушунча йўқ. Ҳуқуқий мақомни тартибга солиш тушунчаси мавжуд.Шунинг учун Россия президентининг 274-сонли қарори доирасида пандемия туфайли Россия Федерацияси ҳудудида қолган ва ватанига қайта олмаган барча фуқаролар мамлакатда бўлиш мақомини тартибга солиш имкониятига эга. Бу 30 июнга қадар амалга оширилиши керак.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/1d/15079603_50:0:2781:2048_1920x0_80_0_0_29fb6af359c3067f36561163b1926e0a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, ўзбекистон, мигрантлар, россия
миграция, ўзбекистон, мигрантлар, россия
Мигрантлар "соядан чиқишга” қўрқмаслиги керак - Казакова
16:19 21.04.2021 (янгиланди: 18:33 05.04.2023) РФ ИИВ Миграция масалалари бўйича бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова реадмиссия процедурасини тушунтирди.
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. РФ ИИВ Миграция масалалари бўйича бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова Россия-Тожикистон музокаралари якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида 2021 йил 30 июнга қадар мигрантлар қандай ҳаракат қилишлари кераклиги борасида тушунтириш берди.
Sputnik Тожикистон хабарига асосан.
Реадмиссия (қайтариб олиш) - бу чет эл фуқаросининг ўз ватанига янада қулайроқ қайтиши учун икки давлат томонидан биргаликда амалга ошириладиган процедура.
"Бу жазо эмас, балки процедура" деб таъкидлади Казакова.
Аммо мамлакатда қолиш ва ишлашни давом эттириш учун чет эл фуқаролари Россия Федерациясида бўлган ҳудудда миграция рўйхатидан ўтиши зарур.
"Биз бу имкониятдан фойдаланишга, соядан чиқишга қўрқмаслик, бўлинмага келишга чақирамиз", - деди у.
ИИВ Миграция масалалари бўйича бош бошқармаси бошлиғи бундай мигрантларнинг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солишга ойдинлик киритди. Россия қонунчилигида миграция амнистияси деган тушунча йўқ. Ҳуқуқий мақомни тартибга солиш тушунчаси мавжуд.
Шунинг учун Россия президентининг 274-сонли қарори доирасида пандемия туфайли Россия Федерацияси ҳудудида қолган ва ватанига қайта олмаган барча фуқаролар мамлакатда бўлиш мақомини тартибга солиш имкониятига эга. Бу 30 июнга қадар амалга оширилиши керак.