https://sputniknews.uz/20210421/2021-yilning-eng-yaxshi-avtomobili-aniqlandi-18430877.html
2021 йилнинг энг яхши автомобили аниқланди
2021 йилнинг энг яхши автомобили аниқланди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 21 апр –Sputnik. Нуфузли World Car Awards ҳайъат аъзолари 2021 йилнинг энг яхши автомобили номини эълон қилишди. Бу сафар Volkswagen ID.4 - йилнинг
2021-04-21T13:18+0500
2021-04-21T13:18+0500
2021-04-21T13:28+0500
дунёда
автомобил
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/15/18430437_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_d8a392812d30ec7f542feae1d703394e.jpg
ТОШКЕНТ, 21 апр –Sputnik. Нуфузли World Car Awards ҳайъат аъзолари 2021 йилнинг энг яхши автомобили номини эълон қилишди. Бу сафар Volkswagen ID.4 - йилнинг энг яхши автомобили деб эълоны қилинди. Ушбу танловда биринчи ўрин учун ID.4 билан Toyota Yaris ва электрда ҳаракатланувчи Honda E автомобиллари курашган эди. Натижада ID.4 - 798 балл, Yaris - 732 ва E – 742 балл жамлашга муваффақ бўлди.Лекин Honda E автомобили “Шаҳар учун энг яхши автомобил” номинациясида биринчиликни қўлга киритди.Шунингдек, Porsche 911 Turbo – “энг самарали” Mercedes-Benz S-Class – "энг ҳашаматали", ва Land Rover Defender – “Энг яхши дизайн” номинацияларида ғолиб деб топилди. Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда World Car Awards энг яхши автомобил деб Kia Telluride ни танлаган эди. World Car Awards - Йилнинг энг яхши автомобили танлови 2004 йилдан буён ўтказиб келинаётган, автомобил саноатининг энг нуфузли конкурси ҳисобланади. Энг яхши автомобилни танлашда 94 нафар дунёнинг таниқли ва етакчи автомобил журналистлари ва танилган профессионаллари иштирок этади. Ҳайъат аъзолари янги автомобилларнинг ҳар бирига бир неча номинациялар бўйча бал бериб чиқишади. Энг яхши дизайн, Энг ҳашаматли, Энг қувватли, Энг қулай шаҳар автомобили ва Йилнинг энг яхши автомобили номинацияларидир. Энг кўп балл тўплаган автомобил мутлақ ёки бирор номинация бўйича ғолиб бўлиши мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/15/18430437_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_279ee26761da6cd09afe930765e409ce.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, автомобил
2021 йилнинг энг яхши автомобили аниқланди
13:18 21.04.2021 (янгиланди: 13:28 21.04.2021) Йилнинг энг яхши автомобили деб "Volkswagen ID.4" танланди, "Honda E" бўлса - “энг яхши шаҳар автомобили” тоифасида биринчиликни қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 21 апр –Sputnik. Нуфузли World Car Awards ҳайъат аъзолари 2021 йилнинг энг яхши автомобили номини эълон қилишди. Бу сафар
Volkswagen ID.4 - йилнинг энг яхши автомобили деб эълоны қилинди.
“Ушбу ғалаба билан Volkswagenга самимий қутловларни йўллаймиз.
Volkswagen ID.4 – 2021 йилнинг энг яхши автомобили деб танланди”, - дейилган хабарда.
Ушбу танловда биринчи ўрин учун ID.4 билан Toyota Yaris ва электрда ҳаракатланувчи Honda E автомобиллари курашган эди. Натижада ID.4 - 798 балл, Yaris - 732 ва E – 742 балл жамлашга муваффақ бўлди.
Лекин Honda E автомобили “Шаҳар учун энг яхши автомобил” номинациясида биринчиликни қўлга киритди.
Шунингдек,
Porsche 911 Turbo – “энг самарали” Mercedes-Benz S-Class – "энг ҳашаматали", ва Land Rover Defender – “Энг яхши дизайн” номинацияларида ғолиб деб топилди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда World Car Awards энг яхши автомобил деб Kia Telluride ни танлаган эди.
World Car Awards - Йилнинг энг яхши автомобили танлови 2004 йилдан буён ўтказиб келинаётган, автомобил саноатининг энг нуфузли конкурси ҳисобланади.
Энг яхши автомобилни танлашда 94 нафар дунёнинг таниқли ва етакчи автомобил журналистлари ва танилган профессионаллари иштирок этади.
Ҳайъат аъзолари янги автомобилларнинг ҳар бирига бир неча номинациялар бўйча бал бериб чиқишади. Энг яхши дизайн, Энг ҳашаматли, Энг қувватли, Энг қулай шаҳар автомобили ва Йилнинг энг яхши автомобили номинацияларидир. Энг кўп балл тўплаган автомобил мутлақ ёки бирор номинация бўйича ғолиб бўлиши мумкин.