Россия Қозоғистонда АЭС қуришга тайёр

© Sputnik / Дильшода РахматоваМакет АЭС на стенде Ростеха в рамках выставки ИННОПРОМ
Макет АЭС на стенде Ростеха в рамках выставки ИННОПРОМ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2021
Oбуна бўлиш
Агар Қозоғистонда тегишли қарор қабул қилинса, Россия атом электр станцияси қурилишига киришиши мумкин, деди элчи.
ТОШКЕНТ, 20 апр – Sputnik. Россия ва Қозоғистоннинг атом энергетикасидан тинчлик мақсадида фойдаланиш бўйича ҳамкорлиги бир жойда тургани йўқ, деди Россия Федерациясининг Қозоғистон Республикасидаги элчиси Алексей Бородавкин.
Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар бермоқда.
"Шуни такрорламоқчиманки, агар Қозоғистонда тегишли қарор қабул қилинса, Россия бу ерда атом электростанциясини қуришга тайёр бўлади", - деб баёнот берган Бородавкин "Россия ва Қозоғистон: 30 йиллик стратегик шериклик ва ҳартомонлама ҳамкорлик" мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуманда.
Ровенская атомная электростанция в Кузнецовске, Украина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.01.2021
Ўзбекистонда АЭС ишга тушса бошқа республикаларда ҳам қизиқиш пайдо бўлади – эксперт
Элчи ўз нутқида "координаталар дунёқараши тизими, халқларимиз ўртасидаги бир-бирига мос келадиган базавий қадриятлар асрлар давомида шаклланиб келганлигини" таъкидлади. Улкан Евроосиё маконлари халқларни бўлмади, балки уларни бирлаштирди, дея давом этди у.

"Руслар ва қозоқлар Улуғ Ватан уруши фронтларида бирга жанг қилишган, нацист Германиясини тор-мор қилишган. Айнан қозоқ заминидан инсоният фазога қадам қўйган. Учинчи жаҳон урушининг олдини олишга имкон берган собиқ совет иттифоқи республикалари ядровий қалқони бу ерда яратилган. Аммо биз қатағон йиллари, 30-йиллардаги очлик, халқларнинг зўрлик билан депортация қилиниши, ядровий синовларнинг оқибатлари ва собиқ Совет иттифоқидаги бошқача фикрлашнинг куч билан бостирилиши ҳақида ҳам яхши эслаймиз. Бу ҳам бизнинг умумий тарихимиздир", - деди Россиянинг Қозоғистондаги элчиси Алейсей Бородавкин.

Бородавкин Россия Қозоғистон билан минтақавий ва икки томонлама лойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан Орол денгизини қутқариш, Урал ва Иртиш дарёларидаги сувдан фойдаланиш орқали "яшил" йўлда алоқаларни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини қўшимча қилди.
2019 йилда Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев атом электр станцияси қурилиши ҳозирча режалаштиримаётганини маълум қилган эди. Агар зарурат туғилса, мамлакатда бу масалада референдум ўтказиш мумкин, деган Токаев.
Янгиликлар лентаси
0