Қамоқхонага кокаин олиб кирмоқчи бўлган мушук ушланди

© Sputnik / Табылды КадырбековКот в клетке
Кот в клетке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2021
Oбуна бўлиш
Панамада наркотик моддалар солинган ўрамларни қамоқхона ҳудудига олиб кирмоқчи бўлган мушук ушланди - фото
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Панамада мушук қамоқхонага кокаин ва марихуана ўрамини олиб ўтишга "уринди", деб хабар қилди Panamа Amеrica нашри маҳаллий прокурор Эдуардо Родригез маълумотига асосан.
Жонивор 1,7 мингга яқин маҳкум сақланадиган Колон шаҳридаги Нуэва-Эсперанса қамоқхонаси ҳудудига киришга уринди. Мушук танасига лента боғланган бўлиб, унда кокаин, крэк ва марихуана солинган халталар жойлаштирилган.
Прокурорнинг сўзларига кўра, маҳбуслар уйсиз ҳайвонларни озиқ-овқат бериб чақиришади. Улар қамоқхонада овқатланишга ўрганиб, мунтазам равишда келишади, шу билан бир вақтда нарко-курьер вазифасини ҳам бажаради.
Бу қамоқхонада бундай биринчи ҳолат эмас. Аввалроқ, наркокурьер-каптар ушланганди.
Панама прокуратураси қамоқхонага ноқонуний моддаларни олиб киришда уй ҳайвонларидан фойдаланиш юзасидан тергов ишини бошлади.
Янгиликлар лентаси
0