https://sputniknews.uz/20210420/aholining-83-foizidan-ziyodi-ozbekistonda-korruptsiya-bor-deb-hisoblaydi--sorov-natijalari--18410152.html
Аҳолининг 83 фоизидан зиёди Ўзбекистонда коррупция бор деб ҳисоблайди – сўров натижалари
Аҳолининг 83 фоизидан зиёди Ўзбекистонда коррупция бор деб ҳисоблайди – сўров натижалари
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Аҳолининг 83 фоизидан зиёди Ўзбекистонда коррупция бор деб ҳисоблайди. “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш
2021-04-20T11:40+0500
2021-04-20T11:40+0500
2021-04-20T12:25+0500
жамият
ўзбекистон
пора
сўров
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/620/46/6204654_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_15e4907b6b244b8abf916481abf4c8e6.jpg
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Аҳолининг 83 фоизидан зиёди Ўзбекистонда коррупция бор деб ҳисоблайди. “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан 2020 йилда ўтказилган сўров натижалари шуни кўрсатди.Сўров юзма-юз интервью, телефон сўрови ва Интернет тармоғидаги миқдорий сўровлар натижаларини қамраб олган жамоатчилик фикри комплекс сўрови шаклида амалга оширилган.Сўров натижаларига кўра, 83,2 фоиз респондентлар коррупция Ўзбекистон жамиятида у ёки бу соҳаларда мавжуд деб ҳисоблайди.Ҳудудий кесимда коррупция мамлакатда маълум даражада мавжудлигини англаб етган фуқароларнинг фоизи Сурхондарё, Хоразм, Андижон, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ўртача кўрсаткичлардан юқори.Шаҳар аҳолиси вакиллари қишлоқ аҳолиси билан солиштирилганда Ўзбекистон жамиятида коррупция мавжудлигини кўпроқ қайд этишди. Ушбу саволга ижобий жавоб берган эркакларнинг фоизи (тегишли равишда 87,6 фоиз ва 80,2 фоиз) аёллар фоизидан юқори.Ёш кесимида 18 ёшдан 29 ёшгача бўлган ёшлар ва (70 ёшдан ошган) катта ёшлилар вакиллари орасида жамиятда коррупция мавжуд деб ҳисоблайдиганларнинг фоизи бошқа ёш тоифалари фуқароларига нисбатан юқори.Мансабдор шахсларнинг қанча қисми коррупцияга мубтало бўлган деган саволга иштирокчиларнинг 38,7 фоизи айрим вакиллари, 32,4 фоизи деярли ҳар иккинчиси, 17,2 фоизи эса катта қисми деб жавоб берган.Комплекс тадқиқот натижаларига кўра, коррупцияга кўплаб омиллар сабаб бўлади ва сўровнинг 26,9 фоиз иштирокчилари қуйидагиларни асосийларидан бири деб ҳисоблайди.Сўров натижаларининг кўрсатишича, фуқаролар жиноий жавобгарлик ва жазо чораларини кучайтиришни коррупцияга қарши курашишнинг энг самарали чораси деб ҳисоблашади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/620/46/6204654_226:0:1126:675_1920x0_80_0_0_ca06c445a448dba484f8b44920965f2c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, пора, сўров
жамият, ўзбекистон, пора, сўров
Аҳолининг 83 фоизидан зиёди Ўзбекистонда коррупция бор деб ҳисоблайди – сўров натижалари
11:40 20.04.2021 (янгиланди: 12:25 20.04.2021) Сўров натижаларига кўра, 83,2 фоиз респондентлар коррупция Ўзбекистон жамиятида у ёки бу соҳаларда мавжуд деб ҳисоблайди.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Аҳолининг 83 фоизидан зиёди Ўзбекистонда коррупция бор деб ҳисоблайди. “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан 2020 йилда ўтказилган
сўров натижалари шуни кўрсатди.
Сўров юзма-юз интервью, телефон сўрови ва Интернет тармоғидаги миқдорий сўровлар натижаларини қамраб олган жамоатчилик фикри комплекс сўрови шаклида амалга оширилган.
Сўров натижаларига кўра, 83,2 фоиз респондентлар коррупция Ўзбекистон жамиятида у ёки бу соҳаларда мавжуд деб ҳисоблайди.
Ҳудудий кесимда коррупция мамлакатда маълум даражада мавжудлигини англаб етган фуқароларнинг фоизи Сурхондарё, Хоразм, Андижон, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ўртача кўрсаткичлардан юқори.
Шаҳар аҳолиси вакиллари қишлоқ аҳолиси билан солиштирилганда Ўзбекистон жамиятида коррупция мавжудлигини кўпроқ қайд этишди. Ушбу саволга ижобий жавоб берган эркакларнинг фоизи (тегишли равишда 87,6 фоиз ва 80,2 фоиз) аёллар фоизидан юқори.
Ёш кесимида 18 ёшдан 29 ёшгача бўлган ёшлар ва (70 ёшдан ошган) катта ёшлилар вакиллари орасида жамиятда коррупция мавжуд деб ҳисоблайдиганларнинг фоизи бошқа ёш тоифалари фуқароларига нисбатан юқори.
Сўров иштирокчиларининг таъкидлашича, таълим тизими (38,4 фоиз), соғлиқни сақлаш соҳаси (35,3 фоиз) ва ишга жойлашишда (22,6 фоиз) порахўрлик кенг тарқалган.
Мансабдор шахсларнинг қанча қисми коррупцияга мубтало бўлган деган саволга иштирокчиларнинг 38,7 фоизи айрим вакиллари, 32,4 фоизи деярли ҳар иккинчиси, 17,2 фоизи эса катта қисми деб жавоб берган.
Комплекс тадқиқот натижаларига кўра, коррупцияга кўплаб омиллар сабаб бўлади ва сўровнинг 26,9 фоиз иштирокчилари қуйидагиларни асосийларидан бири деб ҳисоблайди.
ижро этувчи ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи ва суд ҳокимиятлари олдидаги масъулиятсизлиги;
кўплаб бюрократик тартиботларнинг мавжудлиги;
айрим фаолият турларини амалга ошириш учун тақиқлар;
фуқаролик жамияти институтлари томонидан мансабдор шахслар фаолияти устидан тегишли назоратнинг йўқлиги.
Сўров натижаларининг кўрсатишича, фуқаролар жиноий жавобгарлик ва жазо чораларини кучайтиришни коррупцияга қарши курашишнинг энг самарали чораси деб ҳисоблашади.