https://sputniknews.uz/20210419/shavkat-mirziyoevni-ijtimoiy-tarmoqlar-orqali-haqoratlagan-shaxs-sud-oldida-javob-berdi-18404537.html
Шавкат Мирзиёевни ижтимоий тармоқлар орқали ҳақоратлаган шахс суд олдида жавоб беради
Шавкат Мирзиёевни ижтимоий тармоқлар орқали ҳақоратлаган шахс суд олдида жавоб беради
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Жиззах вилояти Бахмал туманида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни ижтимоий тармоқлар орқали ҳақоратлаган шахсга нисбатан жиноий
2021-04-19T18:21+0500
2021-04-19T18:21+0500
2021-04-19T18:50+0500
ҳодисалар
шавкат мирзиёев
жиззах
жиноий жавобгарлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/665/05/6650535_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_002ed8e275857f525831c19454e20978.jpg
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Жиззах вилояти Бахмал туманида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни ижтимоий тармоқлар орқали ҳақоратлаган шахсга нисбатан жиноий иш очилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.Хабарда ёзилишича, 52 ёшли фуқаро В.К. YouTube ва Facebook ижтимоий тармоқларида “V.К.” (номи қисқартирилган) профил очган. Бу профиллари орқали турли мавзуларда интернет тармоқлари орқали тўғридан-тўғри чиқишлар қилган.Эркак ўз чиқишларида президент раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка нотўғри талқин қилиб, мамлакат президентини интернет тармоқлари орқали ҳақоратлаган. Кейин президентнинг обрўсига путур етказувчи ва камситувчи маълумотларни тарқатган.Ҳозир унга нисбатан Жиноят кодексининг 158-моддаси 3-қисми (Ўзбекистон президентини интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда президентни интернетда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгилангани хабар қилинган эди. Бу жиноят учун 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача қамоқ жазоси кўзда тутилган.
https://sputniknews.uz/20210330/jizzaxda-fuqaroni-haqorat-qilgan-ypx-xodimi-maoshining-50-foizidan-ayrildi-18043543.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/665/05/6650535_154:0:1054:675_1920x0_80_0_0_c14eb8a3778e9b9462b745feeef7c9ec.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , шавкат мирзиёев, жиззах, жиноий жавобгарлик
ҳодисалар , шавкат мирзиёев, жиззах, жиноий жавобгарлик
Шавкат Мирзиёевни ижтимоий тармоқлар орқали ҳақоратлаган шахс суд олдида жавоб беради
18:21 19.04.2021 (янгиланди: 18:50 19.04.2021) 52 ёшли фуқаро ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали президентнинг обрўсига путур етказувчи ва камситувчи маълумотларни тарқатган
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Жиззах вилояти Бахмал туманида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни ижтимоий тармоқлар орқали ҳақоратлаган шахсга нисбатан жиноий иш очилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати
хабар қилди.
Хабарда ёзилишича, 52 ёшли фуқаро В.К. YouTube ва Facebook ижтимоий тармоқларида “V.К.” (номи қисқартирилган) профил очган. Бу профиллари орқали турли мавзуларда интернет тармоқлари орқали тўғридан-тўғри чиқишлар қилган.
Эркак ўз чиқишларида президент раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка нотўғри талқин қилиб, мамлакат президентини интернет тармоқлари орқали ҳақоратлаган. Кейин президентнинг обрўсига путур етказувчи ва камситувчи маълумотларни тарқатган.
Ҳозир унга нисбатан Жиноят кодексининг 158-моддаси 3-қисми (Ўзбекистон президентини интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда президентни интернетда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгилангани хабар
қилинган эди. Бу жиноят учун 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача қамоқ жазоси кўзда тутилган.