МДҲ давлатлари зиёлилари ва санъат вакиллари Тошкентда тўпланишади - Маданият вазирлиги

Флаги стран СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.04.2021
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 17 апр - Sputnik. Шу йилнинг кузида Тошкентда МДҲга аъзо давлатлар зиёлилари ва ижод аҳли иштирокидаги XV форум бўлиб ўтади, унда олимлар, маданият, санъат ва таълим соҳалари ходимлари иштирок этади.
Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, бу ҳақда вазирликда бўлиб ўтган Гуманитар ҳамкорлик Кенгаши ва Гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро жамғармасининг МДҲ га аъзо давлатлар вакиллари ўртасидаги онлайн-қўшма мажлисида маълум қилинган.
Тадбирда Ўзбекистон томонидан Маданият вазири ўринбосари Олимжон Мирзаев иштирок этди.
Выставка ИННОПРОМ. Большая промышленная неделя в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
"Иннопром" якунлари: Россия ва Ўзбекистон компаниялари неча пуллик шартномалар имзолашди?
МДҲ га аъзо давлатларнинг ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокамаси жараёнида жумладан, пандемия шароитида фонд фаолияти ҳақида фикрлар алмашинуви бўлиб ўтди.
Ўтган йилдаги мураккаб вазият туфайли 83та режалаштирилган лойиҳалардан Фонд атиги 21тасини амалга ошира олган.
Тадбирда МДҲга аъзо давлатларнинг маданий-гуманитар соҳадаги ўзаро таъсирининг бошқа долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинган. 2022 йилда амалга ошириладиган давлатлараро лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилган.
Қатор лойиҳалар МДҲда Халқ ижодиёти ва маданий мероси, архитектура ва қурилиш йилига бағишланади.
Кейинги йиғилиш июль ойида ўтказилиши белгиланган. Учрашув формати эпидемиологик вазиятга боғлиқ бўлиши қайд этилган.
Янгиликлар лентаси
0