https://sputniknews.uz/20210416/qorgoshin-zahari-qirgizistonda-18377402.html
“Қўрғошинли заҳар”: Қирғизистонда COVID беморлари дамлама билан даволанмоқда
“Қўрғошинли заҳар”: Қирғизистонда COVID беморлари дамлама билан даволанмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистонда COVID-19 ташхиси қўйилган 300 нафар бемор Иссиқкўл илдизи дамламаси билан даволанди. 16.04.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-04-16T18:37+0500
2021-04-16T18:37+0500
2021-04-16T19:24+0500
дунёда
қирғизистон
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/10/18370587_19:0:981:541_1920x0_80_0_0_5b7e7bf6c7a57f15cf4b34f815c7f41d.jpg
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Қирғизистонда коронавирусга чалинган беморлар Иссиқкўл илдизидан тайёрланадиган дамлама билан даволанмоқда. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Алимқодир Бейшеналиев баёнот берди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Алимқодир Бейшеналиев матбуот анжумани пайтида "уу коргошуун" ("қўрғошинли заҳар") деб аталадиган илдиздан тайёрланган дамламани ичди. Вазир ўз қариндошларини бу дамлама билан даволаганини айтди.Таъкидлашича, дамлама барча шифохоналарда беморларга берилади. Иссиқкўл илдизидан фойдаланиш - шифокорларнинг норозилигига сабаб бўлди, улар бу ўсимлик жуда заҳарли эканлигини огоҳлантирмоқда.Вазирлик берган маълумотга кўра, Қирғизистонда COVID-19 ташхиси қўйилган 300 нафар бемор Иссиқкўл илдизи дамламаси билан даволанди. Бундан аввал Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Instagram саҳифасида дастлабки босқичда шифокорлар бир-икки кун давомида коронавирусни даволаш усулини топгани ҳақида пост қўйилди. Дамланмани шиша идишларга қуйилиши акс этган видео илова қилинган. Идишда - "Иссиқкўл илдизи" ва "заҳарли қўрғошин" ёзуви.Иссиқкўл илдизи - заҳарли ўсимлик. Шифокорлар тасдиқланган протоколлар асосида коронавирусни даволашни тавсия этадилар.2007-2018 йилларда Қирғизистон ОАВлари Иссиқкўл илдизи билан заҳарланишдан кўплаб одамлар вафот этгани ҳақида хабарлар берилган.
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/10/18370587_140:0:861:541_1920x0_80_0_0_cde3790625a264e40c4e1ed4bd39a677.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, қирғизистон, covid-19 умумжаҳон пандемияси
дунёда, қирғизистон, covid-19 умумжаҳон пандемияси
“Қўрғошинли заҳар”: Қирғизистонда COVID беморлари дамлама билан даволанмоқда
18:37 16.04.2021 (янгиланди: 19:24 16.04.2021) Қирғизистонда COVID-19 ташхиси қўйилган 300 нафар бемор Иссиқкўл илдизи дамламаси билан даволанди.
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Қирғизистонда коронавирусга чалинган беморлар Иссиқкўл илдизидан тайёрланадиган дамлама билан даволанмоқда. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Алимқодир Бейшеналиев баёнот берди.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Алимқодир Бейшеналиев матбуот анжумани пайтида "уу коргошуун" ("қўрғошинли заҳар") деб аталадиган илдиздан тайёрланган дамламани ичди. Вазир ўз қариндошларини бу дамлама билан даволаганини айтди.
Таъкидлашича, дамлама барча шифохоналарда беморларга берилади.
Иссиқкўл илдизидан фойдаланиш - шифокорларнинг норозилигига сабаб бўлди, улар бу ўсимлик жуда заҳарли эканлигини огоҳлантирмоқда.
Вазирлик берган маълумотга кўра, Қирғизистонда COVID-19 ташхиси қўйилган 300 нафар бемор Иссиқкўл илдизи дамламаси билан даволанди.
Бундан аввал Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Instagram саҳифасида дастлабки босқичда шифокорлар бир-икки кун давомида коронавирусни даволаш усулини топгани ҳақида пост қўйилди. Дамланмани шиша идишларга қуйилиши акс этган видео илова қилинган. Идишда - "Иссиқкўл илдизи" ва "заҳарли қўрғошин" ёзуви.
Иссиқкўл илдизи - заҳарли ўсимлик. Шифокорлар тасдиқланган протоколлар асосида коронавирусни даволашни тавсия этадилар.
2007-2018 йилларда Қирғизистон ОАВлари Иссиқкўл илдизи билан заҳарланишдан кўплаб одамлар вафот этгани ҳақида хабарлар берилган.