https://sputniknews.uz/20210416/beldirsoy-oromgohida-nimalar-bor-18365157.html
“Белдирсой" оромгоҳи сотувга қўйилди - у ерда нималар бор?
“Белдирсой" оромгоҳи сотувга қўйилди - у ерда нималар бор?
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Айни дамда маҳаллий ва хорижий ОАВлари, журналистлар ва блогерлар учун Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидан оммавий савдоларга
2021-04-16T12:04+0500
2021-04-16T12:04+0500
2021-04-17T11:40+0500
жамият
гулнора каримова
гулнора каримова иши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/10/18364524_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_3c2b09013250cd16f49fbc398196d02a.jpg
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Айни дамда маҳаллий ва хорижий ОАВлари, журналистлар ва блогерлар учун Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидан оммавий савдоларга чиқарилган давлатнинг 3 та йирик активига пресс-тур бошланди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди. Ташрифнинг биринчи объекти – Денгиз сатҳидан 1700 метр баландликда, Тян-Шан тизмасининг этагида, Бўстонлиқ минтақасининг Белдирсой трактида жойлашган “Белдирсой” оромгоҳи чанғи мажмуаси.Мажмуанинг умумий ер майдони 46,1 гектарни, бино ва иншоотларнинг умумий майдони 9 628,0 квадрат метрни ташкил этади. “Белдирсой” мажмуаси бир вақтнинг ўзида 200 дан ортиқ одамни қабул қилиши мумкин. Мажмуа ҳудудида 19 та коттеж, 38 хонали меҳмонхона, 80 ўринли иккита ресторан, 3 та бар, ёзги ва қишки бассейнлар, 2 та конференц-зал мавжуд. Биринчи тиббий ёрдам шохобчаси, бадминтон корти, Паинт Балл, 2 та теннис корти. “Белдирсой” мажмуаси 4 та фаслда ҳам ишлайди. “Белдирсой” мажмуасига яқин жойда таниқли “Кумбел” чанғи йўлаги мавжуд. Британиянинг Обсервер нашри Белдирсой тоғ-чанғи курортини дунёдаги экстремал чанғи ва ҳели-чанғи учун энг яхши жойлар рўйхатига киритган. Кенг чанғи майдонларига эга бўлган йўл энг қийин йўллардан бири. Давлат активларини бошқариш агентлиги оммавий савдоларда иштирок этиш учун аризаларни 2021 йил 30 апрелгача қабул қилади. 
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    2021
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    жамият, гулнора каримова, гулнора каримова иши
жамият, гулнора каримова, гулнора каримова иши
“Белдирсой" оромгоҳи сотувга қўйилди - у ерда нималар бор?
12:04 16.04.2021  (янгиланди: 11:40 17.04.2021) Бўстонлиқ туманидан оммавий савдоларга чиқарилган давлатнинг 3 та йирик активига пресс-тур.
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Айни дамда маҳаллий ва хорижий ОАВлари, журналистлар ва блогерлар учун Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидан оммавий савдоларга чиқарилган давлатнинг 3 та йирик активига пресс-тур бошланди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди. 
Ташрифнинг биринчи объекти – Денгиз сатҳидан 1700 метр баландликда, Тян-Шан тизмасининг этагида, Бўстонлиқ минтақасининг Белдирсой трактида жойлашган “Белдирсой” оромгоҳи чанғи мажмуаси.
Мажмуанинг умумий ер майдони 46,1 гектарни, бино ва иншоотларнинг умумий майдони 9 628,0 квадрат метрни ташкил этади. “Белдирсой” мажмуаси бир вақтнинг ўзида 200 дан ортиқ одамни қабул қилиши мумкин. Мажмуа ҳудудида 19 та коттеж, 38 хонали меҳмонхона, 80 ўринли иккита ресторан, 3 та бар, ёзги ва қишки бассейнлар, 2 та конференц-зал мавжуд. 
Биринчи тиббий ёрдам шохобчаси, бадминтон корти, Паинт Балл, 2 та теннис корти. “Белдирсой” мажмуаси 4 та фаслда ҳам ишлайди. 
“Белдирсой” мажмуасига яқин жойда таниқли “Кумбел” чанғи йўлаги мавжуд. Британиянинг Обсервер нашри Белдирсой тоғ-чанғи курортини дунёдаги экстремал чанғи ва ҳели-чанғи учун энг яхши жойлар рўйхатига киритган. Кенг чанғи майдонларига эга бўлган йўл энг қийин йўллардан бири. 
Давлат активларини бошқариш агентлиги оммавий савдоларда иштирок этиш учун аризаларни 2021 йил 30 апрелгача қабул қилади.