https://sputniknews.uz/20210415/toshkent-metrosidagi-tabloda-korsatilgan-uyatsiz-sozlar-yuzasidan-izoh-berildi-18344891.html
Тошкент метросидаги таблода кўрсатилган “уятсиз сўзлар” юзасидан изоҳ берилди
Тошкент метросидаги таблода кўрсатилган “уятсиз сўзлар” юзасидан изоҳ берилди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишидаги бекатда вақтни кўрсатувчи таблодаги ахлоқсиз гап акс эттирилган видео тарқалди.
2021-04-15T12:47+0500
2021-04-15T12:47+0500
2021-04-15T12:47+0500
жамият
тошкент
метро
тошкент метрополитенининг сергели йўналиши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/06/14917406_0:55:3071:1782_1920x0_80_0_0_ada9bf1642411c41c4bcf3256a4ac97c.jpg
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишидаги бекатда вақтни кўрсатувчи таблодаги ахлоқсиз гап акс эттирилган видео тарқалди.Ҳолат “3-Бекат” бекатида кузатилган ва видео TikTok ижтимоий тармоғига жойланган.Тошкент метрополитени ҳолат юзасидан муносабат билдириб, ички хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди.Аниқланишича, 12 апрель куни соат 16:40 да ушбу вақтни кўрсатувчи соат механизмига киберҳужум (бузиб кириш) уюштирилган.Таъкидланишича, ёзув 4 дақиқа ичида олиб ташланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан айбдорлар қидирилмоқда ва уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.“Тошкент метрополитени” УК раҳбарияти телекоммуникация тармоғига ноқонуний (санкциясиз) уланиш учун жиноий жавобгарлик белгиланганини эслатган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/06/14917406_285:0:3014:2047_1920x0_80_0_0_d7359b2e158a1395fc826e3eb731c854.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тошкент, метро, тошкент метрополитенининг сергели йўналиши
жамият, тошкент, метро, тошкент метрополитенининг сергели йўналиши
Тошкент метросидаги таблода кўрсатилган “уятсиз сўзлар” юзасидан изоҳ берилди
Сергели йўналишидаги бекатда вақтни кўрсатувчи таблодаги ахлоқсиз гап акс эттирилган видео тарқалди.
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишидаги бекатда вақтни кўрсатувчи таблодаги ахлоқсиз гап акс эттирилган видео тарқалди.
Ҳолат
“3-Бекат” бекатида кузатилган ва видео TikTok ижтимоий тармоғига
жойланган.
Тошкент метрополитени ҳолат юзасидан муносабат билдириб, ички хизмат текшируви ўтказилганини
маълум қилди.Аниқланишича, 12 апрель куни соат 16:40 да ушбу вақтни кўрсатувчи соат механизмига киберҳужум (бузиб кириш) уюштирилган.
“Ушбу дарча электрон тизимли бўлиб Wi-Fi орқали бошқарилади. Хакерлар соатга ўрнатилган паролни бузиб, ахлоқсиз гапларни сатрга жойлаштирган”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, ёзув 4 дақиқа ичида олиб ташланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан айбдорлар қидирилмоқда ва уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.
“Тошкент метрополитени” УК раҳбарияти телекоммуникация тармоғига ноқонуний (санкциясиз) уланиш учун жиноий жавобгарлик белгиланганини эслатган.