https://sputniknews.uz/20210415/soliq-mamuriyati-sohasida-rossiya-bilan-hamkorlikning-ikkinchi-yirik-bosqichi-boshlandi-18344461.html
Солиқ маъмурияти соҳасида Россия билан ҳамкорликнинг иккинчи йирик босқичи бошланди
Солиқ маъмурияти соҳасида Россия билан ҳамкорликнинг иккинчи йирик босқичи бошланди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 15 апр – Sputnik. Россия бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук Ўзбекистонга 14 апрел куни уюштирилган ташрифи доирасида Ўзбекистон инвестициялар ва
2021-04-15T12:30+0500
2021-04-15T12:30+0500
2023-04-05T18:33+0500
иқтисод
ҳамкорлик
солиқ
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0e/18336658_0:0:2833:1594_1920x0_80_0_0_8a4105544cbd390a4d2becb3ceef0f17.jpg
ТОШКЕНТ, 15 апр – Sputnik. Россия бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук Ўзбекистонга 14 апрел куни уюштирилган ташрифи доирасида Ўзбекистон инвестициялар ва савдо вазири Сардор Умурзаков билан учрашиб икки томонласа савдо-иқтисодий алоқалар масаласини муҳокама қилди. Учрашув доирасида икки давлат орасида савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантириш, савдо тўсиқларини камайтириш, Россия бозорларини ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар учун очиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Божхона тарифлари, солиқ маъмурияти, техник назорат, стандартизация, ветеринар, санитар ва фитосанитар назорати масалалари ҳам муҳокама қилинди. Россия томонидан Ўзбекистон солиқ маъмурияти такомиллаштириш борасида техник ёрдам кўрсатиш масаласида келишув имзоланди. Унга асосан Россия ва Ўзбекистон орасида солиқ маъмурияти соҳасида ҳамкорликнинг иккинчи катта босқичи бошланади. Иккинчи босқичда Россия Ўзбекистонга солиқ маъмуриятчилигида ўзини яхши кўрсатган технологияларини, мувофиқлаштирилган онлайн дастур мажмуалари “Онлайн-ККТ” ва “АСК НДС” дастурларини етказиб беради. Улар ёрдамида ҚҚС назорат қилиш, камерал текширувлар самарадорлигини ошириш имкони пайдо бўлади. Шунингдек, ушбу босқичда ҳам, консалтинг ва техник персонални тайёрлаш, маълумотларни қайта ишлаш марказини Россияда ишлаб чиқилган IT-инфратузилма билан жиҳозлаш, режалаштирилган. Эслатиб ўтамиз, 2019 йилдан буён икки давлат орасида солиқ маъмурияти соҳасида йўлга қўйилган ҳамкорликнинг биринчи босқичи амалга оширилган эди. Унда солиқ маъмуриятининг бизнес жараёнларни реинжиниринг қилиш, солиқ тўловчилари билан мижозга қулай бўлган иш тизими ташкил қилиш ҳамда кўчмас мулкка солиқ солиш тизимларини такомиллаштириш соҳалари бўйича тажриба алмашилган эди. Шунингдек, солиқчилик борасида ҳамкорликнинг биринчи босқичида Ўзбекистон томонига иш юритиш методикаси, россия сервер ускуналарига асосланган синов стенди ва дастурлар етказиб берилган эди. Ундан ташқари Ўзбекистон Солиқ хизматининг 166 нафар ходимлари Россия Федерацияси ҳудудида малака оширишган эди.
https://sputniknews.uz/20210220/Soli-mitasi-a-blib-chidi----92--korkhonalarda-albaki-tlovlar-amalga-oshirilgan-16052033.html
https://sputniknews.uz/20191013/Soli-mitasining-166-nafar-khodimi-Moskvada-treningdan-tadi-12610393.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0e/18336658_376:0:2371:1496_1920x0_80_0_0_388e2f4f581fcef90b71ecaf27a947c4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ҳамкорлик, солиқ, россия
иқтисод, ҳамкорлик, солиқ, россия
Солиқ маъмурияти соҳасида Россия билан ҳамкорликнинг иккинчи йирик босқичи бошланди
12:30 15.04.2021 (янгиланди: 18:33 05.04.2023) Алексей Оверчук Сардор Умурзаков солиқ маъмуриятининг иккинчи босқичини бошлаш ҳақида келишув имзоладию
ТОШКЕНТ, 15 апр – Sputnik. Россия бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук Ўзбекистонга 14 апрел куни уюштирилган ташрифи доирасида Ўзбекистон инвестициялар ва савдо вазири Сардор Умурзаков билан учрашиб икки томонласа савдо-иқтисодий алоқалар масаласини
муҳокама қилди.
Учрашув доирасида икки давлат орасида савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантириш, савдо тўсиқларини камайтириш, Россия бозорларини ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар учун очиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Божхона тарифлари, солиқ маъмурияти, техник назорат, стандартизация, ветеринар, санитар ва фитосанитар назорати масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Россия томонидан Ўзбекистон солиқ маъмурияти такомиллаштириш борасида техник ёрдам кўрсатиш масаласида келишув имзоланди. Унга асосан Россия ва Ўзбекистон орасида солиқ маъмурияти соҳасида ҳамкорликнинг иккинчи катта босқичи бошланади.
Иккинчи босқичда Россия Ўзбекистонга солиқ маъмуриятчилигида ўзини яхши кўрсатган технологияларини, мувофиқлаштирилган онлайн дастур мажмуалари “Онлайн-ККТ” ва “АСК НДС” дастурларини етказиб беради. Улар ёрдамида ҚҚС назорат қилиш, камерал текширувлар самарадорлигини ошириш имкони пайдо бўлади.
Шунингдек, ушбу босқичда ҳам, консалтинг ва техник персонални тайёрлаш, маълумотларни қайта ишлаш марказини Россияда ишлаб чиқилган IT-инфратузилма билан жиҳозлаш, режалаштирилган.
Ўзбекистонга етказиб берилаётган технологиялар бюджет тизимининг барқарорлигини таъминлаш, иқтисод шаффофлигини ошириш ва виждонли солиқ тўловчиларга маъмурий босимни камайтиришга хизмат қилади, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилдан буён икки давлат орасида солиқ маъмурияти соҳасида йўлга қўйилган ҳамкорликнинг биринчи босқичи амалга оширилган эди. Унда солиқ маъмуриятининг бизнес жараёнларни реинжиниринг қилиш, солиқ тўловчилари билан мижозга қулай бўлган иш тизими ташкил қилиш ҳамда кўчмас мулкка солиқ солиш тизимларини такомиллаштириш соҳалари бўйича тажриба алмашилган эди.
Шунингдек, солиқчилик борасида ҳамкорликнинг биринчи босқичида Ўзбекистон томонига иш юритиш методикаси, россия сервер ускуналарига асосланган синов стенди ва дастурлар етказиб берилган эди.
Ундан ташқари Ўзбекистон Солиқ хизматининг 166 нафар ходимлари Россия Федерацияси ҳудудида малака оширишган эди.