https://sputniknews.uz/20210415/mirziyoev-samarqand-aeroporti-rekonstruktsiya-ishlariga-baho-berdi-18348293.html
Мирзиёев Самарқанд аэропорти реконструкция ишларига баҳо берди
Мирзиёев Самарқанд аэропорти реконструкция ишларига баҳо берди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд халқаро аэропортининг модернизация қилиш ишлари билан танишди. Янги аэропортни жорий йил
2021-04-15T14:15+0500
2021-04-15T14:15+0500
2021-04-15T14:15+0500
жамият
шавкат мирзиёев
аэропорт
самарқанд вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0f/18346263_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_1f76369fac4f5cb91b2f07f814d53b0f.jpg
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд халқаро аэропортининг модернизация қилиш ишлари билан танишди. Янги аэропортни жорий йил сентябрда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, президант дастлаб халқаро авиация стандартлари асосида қурилган учиш-қўниш йўлагини кўздан кечирган. Унинг узунлиги 3105 ва эни 60 метр. Ҳозир ёритиш-сигнал чироқлари ва аэронавигация ускуналари ўрнатилмоқда.Янги терминал замонавий дизайнга, бир соатда 800 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади. Илгари бу кўрсаткич 400 нафар эди.Турли катталикдаги самолётлар учун 24 та тураргоҳ барпо этилмоқда. Шундан учтаси “ҳаво кемалари”га музлашга қарши ишлов бериш учун мўлжалланган бўлади.Аэропортда карго хизмати ҳам йўлга қўйилади. Давлат раҳбари бу масалага алоҳида тўхталиб, юк ташиш рақобатбордошлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.“Карго барқарор ва манфаатли бўлиши учун доимий юк керак. Бунинг учун самолётларга хизмат кўрсатиш, юкларни ортиш ва етказиб беришни арзон ва тез йўлга қўйиб, бошқа авиакомпанияларни жалб этиш зарур. Бундан ташқари, вилоятда экспортбоп мева-сабзавотларни кўпайтириб, уларни шу карго орқали жаҳон бозорига чиқариш мумкин”, – деди президент. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд вилоятига жўнаб кетгани хабар қилинган эди.
https://sputniknews.uz/20210128/Samarand-yangi-aeroporti-1-sentyabrdan-ishga-tushadi-15882075.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0f/18346263_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_207ca58cff37e5e1a306d8a8383063aa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, шавкат мирзиёев, аэропорт, самарқанд вилояти
жамият, шавкат мирзиёев, аэропорт, самарқанд вилояти
Мирзиёев Самарқанд аэропорти реконструкция ишларига баҳо берди
Янги терминал замонавий дизайнга, бир соатда 800 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади.
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд халқаро аэропортининг модернизация қилиш ишлари билан танишди. Янги аэропортни жорий йил сентябрда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Давлат раҳбари матбуот хизмати
хабарига кўра, президант дастлаб халқаро авиация стандартлари асосида қурилган учиш-қўниш йўлагини кўздан кечирган. Унинг узунлиги 3105 ва эни 60 метр. Ҳозир ёритиш-сигнал чироқлари ва аэронавигация ускуналари ўрнатилмоқда.
Янги терминал замонавий дизайнга, бир соатда 800 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади. Илгари бу кўрсаткич 400 нафар эди.
“Одамларга қулайлик яратиш асосий мақсад бўлиши керак. Бунинг учун “ақлли технологиялар”ни қўллаш, хизматларни арзон, сифатли, тезкор қилиш зарур”, – деди Мирзиёев.
Турли катталикдаги самолётлар учун 24 та тураргоҳ барпо этилмоқда. Шундан учтаси “ҳаво кемалари”га музлашга қарши ишлов бериш учун мўлжалланган бўлади.
Аэропортда карго хизмати ҳам йўлга қўйилади. Давлат раҳбари бу масалага алоҳида тўхталиб, юк ташиш рақобатбордошлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
“Карго барқарор ва манфаатли бўлиши учун доимий юк керак. Бунинг учун самолётларга хизмат кўрсатиш, юкларни ортиш ва етказиб беришни арзон ва тез йўлга қўйиб, бошқа авиакомпанияларни жалб этиш зарур. Бундан ташқари, вилоятда экспортбоп мева-сабзавотларни кўпайтириб, уларни шу карго орқали жаҳон бозорига чиқариш мумкин”, – деди президент.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд вилоятига жўнаб кетгани
хабар қилинган эди.