https://sputniknews.uz/20210415/dsq-raisi-olmaliqda-sotuvchilar-bilan-bolgan-voqea-uchun-uzr-soradi-18351100.html
ДСҚ раиси Олмалиқда сотувчилар билан бўлган воқеа учун узр сўради
ДСҚ раиси Олмалиқда сотувчилар билан бўлган воқеа учун узр сўради
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида солиқчилар ёйма ҳолатда савдо қиладиган аёлларнинг молини тортиб олиб, уларни
2021-04-15T15:47+0500
2021-04-15T15:47+0500
2021-04-15T15:47+0500
ҳодисалар
тошкент вилояти
шерзод кудбиев
давлат солиқ қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1214/71/12147103_0:151:3071:1879_1920x0_80_0_0_1cd403bcdba44b13d8c2195df38f405d.jpg
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида солиқчилар ёйма ҳолатда савдо қиладиган аёлларнинг молини тортиб олиб, уларни судраб кетаётган акс этган видеолавҳа тарқалди.Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев бунга муносабат билдирди ва халқдан узр сўради.“Бу жуда уятли иш. Бу солиқ идоралари ходимлари шаънига, вазифаларига тўғри келмайди. Бунда ўзларини ноўрин тутган ва хизмат вазифасини ноўрин бажарган ходимлар, албатта, тегишли жазо чоралари кўрилади. Солиқ органлари куч ишлатар идора эмас, аксинча тадбиркорларга кўмаклашувчи идора. Мен, ҳурматли фуқароларимиздан ва халқимиздан мана шундай солиқчилар орамизда борлиги учун узр сўрайман”, - деди Кудбиев.ДҚС раиси бу масаланинг охиргача етишини ва кўрилган чоралар тўғрисида қўшимча ахборот берилишини маълум қилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1214/71/12147103_176:0:2907:2048_1920x0_80_0_0_3c22e3ad7dcd6cb2a30a9b6b1d081dda.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , тошкент вилояти, шерзод кудбиев, давлат солиқ қўмитаси
ҳодисалар , тошкент вилояти, шерзод кудбиев, давлат солиқ қўмитаси
ДСҚ раиси Олмалиқда сотувчилар билан бўлган воқеа учун узр сўради
Шерзод Кудбиев бу ҳолат солиқ хизмати учун уятли эканлигини маълум қилди ва айбдорларга чора кўрилишини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида солиқчилар ёйма ҳолатда савдо қиладиган аёлларнинг молини тортиб олиб, уларни судраб кетаётган акс этган видеолавҳа тарқалди.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев бунга муносабат билдирди ва халқдан узр сўради.
“Бу жуда уятли иш. Бу солиқ идоралари ходимлари шаънига, вазифаларига тўғри келмайди. Бунда ўзларини ноўрин тутган ва хизмат вазифасини ноўрин бажарган ходимлар, албатта, тегишли жазо чоралари кўрилади. Солиқ органлари куч ишлатар идора эмас, аксинча тадбиркорларга кўмаклашувчи идора. Мен, ҳурматли фуқароларимиздан ва халқимиздан мана шундай солиқчилар орамизда борлиги учун узр сўрайман”, - деди Кудбиев.
ДҚС раиси бу масаланинг охиргача етишини ва кўрилган чоралар тўғрисида қўшимча ахборот берилишини маълум қилди.