Капитал бозорини ривожлантириш тўғрисида - президент фармони имзоланди

© REUTERS / Russell BoyceВ брокерской компании в Лондонском финансовом центре Кэнэри-Уорф
В брокерской компании в Лондонском финансовом центре Кэнэри-Уорф - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда капитал бозорини ривожлантириш, қимматли қоғозлар ҳажмини ошириш мақсадида президент фармони имзоланди.
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Ўзбекистон капитал бозори ҳажми 2023 йилга қадар 45 триллион сўмга етказилади. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида айтиб ўтилган.
Фармонда кўзланган мақсадлар:
1.
2023 йил якунига қадар 45 триллион сўмга етказиш;
2.
Кредитга муқобил самарали молиялаштириш механизмини яратиш;
3.
Қимматли қоғозлар ҳажмини - ЯИМнинг камида 5 фоизига етказиш;
Фармонда белгиланган капитал бозорига оид асосий янгиликлар:
Марказий банк 2021 йил 1 ноябрга қадар “Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси” ДК ҳисоб рақамлари Марказий банкка ўтказади;
2023 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий эмитентлар ўз акцияларини дастлаб республика фонд биржасида жойлаштиргандан сўнг андеррайтер тавсиясига кўра хорижий фонд бозорларида жойлаштириши мумкин;
оммавий савдолар орқали акцияларни IPO ёки SPO усулида жойлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди.
Устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятлари акцияларининг бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклифини қуйидаги шартларда ўтказиш белгилансин:
IPO ёки SPO йўли билан сотиладиган акцияларни харид қилиш учун аризаларни тўплаш ушбу IPO ёки SPOни ўтказиш шартномаси тузилган андеррайтер ёки андеррайтерлар гуруҳи томонидангина амалга оширилади;
андеррайтер акциядорлик жамиятини дастлабки ўрганиш натижалари асосида акциялар хариди бўйича аризаларни тўплаш учун нарх чегараларини белгилайди;
IPO ва SPO йўли билан акцияларни тақсимлаш акцияларга бўлган талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда, андеррайтер томонидан аниқланадиган ягона нарх асосида амалга оширилади;
андеррайтерга акциядорлик жамияти билан тузилган шартнома асосида акциялар тақсимланадиган инвесторларни танлаш, шунингдек, инвесторларга IPO ва SPO доирасида харид қилинган акцияларни сотиш тақиқланадиган муддатни белгилаш ҳуқуқи берилади.
Фармон ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб молия вазири Т.А Ишметов белгилансин.
Янгиликлар лентаси
0