https://sputniknews.uz/20210413/paxtakor-bilan-oyindan-song-muxlislari-tartibsizlik-uyushtirgan-navbahor-fk--jazolandi-18301148.html
“Пахтакор” билан ўйиндан сўнг мухлислари тартибсизлик уюштирган “Навбаҳор” ФК жазоланди
“Пахтакор” билан ўйиндан сўнг мухлислари тартибсизлик уюштирган “Навбаҳор” ФК жазоланди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашувидан кейин содир бўлган тартибсизликлар юзасидан ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарори эълон
2021-04-13T12:11+0500
2021-04-13T12:11+0500
2021-04-13T12:11+0500
спорт
футбол
пахтакор
ўфа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0d/18300635_0:0:1301:731_1920x0_80_0_0_5439d676c6fd713d3d157ed904307d56.jpg
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашувидан кейин содир бўлган тартибсизликлар юзасидан ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарори эълон қилинди.Қўмитага тақдим этилган маълумотлар, далиллар ҳамда видеоёзувлар натижасида учрашув давомида ҳар икки жамоанинг айрим расмий шахслари техник зонани бир неча маротаба тарк этиб, бош ҳакамга қўпол тарзда эътироз билдиргани, учрашувнинг 90-дақиқасида бош ҳакам VAR мониторидан фойдаланиши вақтида унинг иш фаолиятига халал берилгани аниқланди. Қолаверса, учрашувнинг сўнгида “Навбаҳор” мухлислари учрашув расмий шахсларини номаъқул сўзлар билан ҳақорат қилгани, шунингдек, улар томонидан майдонга турли буюмлар улоқтирилгани, ЎзМТРКга тегишли кўчма телевизион станцияга ҳужум қилингани ва унга жиддий зарар етказилгани маълум бўлган.Бундан ташқари, “Пахтакор” футбол клубига нисбатан Интизом кодексининг 5.4-бандига мувофиқ жарима интизом чораси қўлланилган.Бунга клуб расмийлари стадионда тартибсизликлар келиб чиқишига сабаб бўлган ножўя хатти-ҳаракатларни содир этгани, жамоа расмийлари ва айрим футболчилари учрашув бош ҳакамини бир неча марта номаъқул сўзлар билан ҳақорат қилгани сабаб қилиб кўрсатилган.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон суперлигасининг 5-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашувида тартибсизликлар юзага келгани хабар қилинган эди.
https://sputniknews.uz/20210408/navbahor---paxtakor-oyinida-hakamlar-va-mehmon-jamoaga-turli-buyumlar-uloqtirildi-18230436.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0d/18300635_70:0:1225:866_1920x0_80_0_0_7ae305e305b538feb9564aaca80d7334.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, футбол, пахтакор, ўфа
спорт, футбол, пахтакор, ўфа
“Пахтакор” билан ўйиндан сўнг мухлислари тартибсизлик уюштирган “Навбаҳор” ФК жазоланди
ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарори билан “Навбаҳор” иккита уй учрашувини томошабинларсиз ўтказади.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашувидан кейин содир бўлган тартибсизликлар юзасидан ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг
қарори эълон қилинди.
Қўмитага тақдим этилган маълумотлар, далиллар ҳамда видеоёзувлар натижасида учрашув давомида ҳар икки жамоанинг айрим расмий шахслари техник зонани бир неча маротаба тарк этиб, бош ҳакамга қўпол тарзда эътироз билдиргани, учрашувнинг 90-дақиқасида бош ҳакам VAR мониторидан фойдаланиши вақтида унинг иш фаолиятига халал берилгани аниқланди.
Қолаверса, учрашувнинг сўнгида “Навбаҳор” мухлислари учрашув расмий шахсларини номаъқул сўзлар билан ҳақорат қилгани, шунингдек, улар томонидан майдонга турли буюмлар улоқтирилгани, ЎзМТРКга тегишли кўчма телевизион станцияга ҳужум қилингани ва унга жиддий зарар етказилгани маълум бўлган.
Қўмита ЎФА Интизом кодексининг 5.4., 5.9-бандларига мувофиқ “Навбаҳор лочинлари” футбол клубига нисбатан навбатдаги иккита уй учрашувини томошабинларсиз ўтказиш интизом чорасини қўллади.
Бундан ташқари, “Пахтакор” футбол клубига нисбатан Интизом кодексининг 5.4-бандига мувофиқ жарима интизом чораси қўлланилган.
Бунга клуб расмийлари стадионда тартибсизликлар келиб чиқишига сабаб бўлган ножўя хатти-ҳаракатларни содир этгани, жамоа расмийлари ва айрим футболчилари учрашув бош ҳакамини бир неча марта номаъқул сўзлар билан ҳақорат қилгани сабаб қилиб кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон суперлигасининг 5-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашувида тартибсизликлар юзага келгани
хабар қилинган эди.