https://sputniknews.uz/20210413/ozbekiston-qozogiston-mehnat-migrantlari-togrisidagi-bitim-kuchga-kirdi-18311714.html
Ўзбекистон-Қозоғистон: меҳнат мигрантлари тўғрисидаги битим кучга кирди
Ўзбекистон-Қозоғистон: меҳнат мигрантлари тўғрисидаги битим кучга кирди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида меҳнат фаолияти ва меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим кучга кирди. 13.04.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-04-13T18:16+0500
2021-04-13T18:16+0500
2021-04-13T18:25+0500
миграция
ўзбекистон
қозоғистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/527/79/5277952_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_22cf736ce024e7c5819ed5f71f70bba9.jpg
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида меҳнат фаолияти ва меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим кучга кирди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ "Дунё" ахборот агентлиги.Ҳужжат 2019 йил 15 апрелда Тошкент шаҳрида имзоланди. Қозоғистон уни бир йилдан сўнг, Ўзбекистон - 2021 йил март ойида ратификация қилди.Битим қўшни икки давлат ўртасида ноқонуний меҳнат фаолиятини олдини олиш, мигрантлар учун меҳнат фаолияти тартиби ва уларга маош тўлашни тартибга солишни назарда тутади.Битим асосида меҳнат мигрантларига жароҳат, касаллик ёки меҳнат мажбуриятларини бажариши вақтида соғлиққа етказилган зарар туфайли ходимга компенсация, бепул кафолатланган тиббий ёрдам тақдим этилади.Бундан ташқари, меҳнат мигрантлари педагогик, тиббиёт ёки фармацевтика фаолияти билан шуғулланганда, улар қабул қилувчи давлат қонунчилигида белгиланган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибидан ўтадилар. Битимда пенсия ва ижтимоий таъминот ҳам кўзда тутилган.Расмий маълумотларига кўра, 1,6 миллиондан ортиқ одам (иқтисодий фаол аҳолининг 20 фоизга яқини) Ўзбекистондан ташқарида ишлайди, Россияда 1,1 миллион, Қозоғистонда - 200 мингдан ортиқ фуқаро.
https://sputniknews.uz/20210407/rossiyada-migrantlar-18211126.html
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/527/79/5277952_150:0:1050:675_1920x0_80_0_0_d9b8f7895b1d5280fa21cbf43bcc3881.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, ўзбекистон, қозоғистон
миграция, ўзбекистон, қозоғистон
Ўзбекистон-Қозоғистон: меҳнат мигрантлари тўғрисидаги битим кучга кирди
18:16 13.04.2021 (янгиланди: 18:25 13.04.2021) Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида меҳнат фаолияти ва меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим кучга кирди.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида меҳнат фаолияти ва меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим кучга кирди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ "Дунё" ахборот агентлиги.
Ҳужжат 2019 йил 15 апрелда Тошкент шаҳрида имзоланди. Қозоғистон уни бир йилдан сўнг, Ўзбекистон - 2021 йил март ойида ратификация қилди.
Битим қўшни икки давлат ўртасида ноқонуний меҳнат фаолиятини олдини олиш, мигрантлар учун меҳнат фаолияти тартиби ва уларга маош тўлашни тартибга солишни назарда тутади.
Битим асосида меҳнат мигрантларига жароҳат, касаллик ёки меҳнат мажбуриятларини бажариши вақтида соғлиққа етказилган зарар туфайли ходимга компенсация, бепул кафолатланган тиббий ёрдам тақдим этилади.
Бундан ташқари, меҳнат мигрантлари педагогик, тиббиёт ёки фармацевтика фаолияти билан шуғулланганда, улар қабул қилувчи давлат қонунчилигида белгиланган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибидан ўтадилар. Битимда пенсия ва ижтимоий таъминот ҳам кўзда тутилган.
Расмий маълумотларига кўра, 1,6 миллиондан ортиқ одам (иқтисодий фаол аҳолининг 20 фоизга яқини) Ўзбекистондан ташқарида ишлайди, Россияда 1,1 миллион, Қозоғистонда - 200 мингдан ортиқ фуқаро.