https://sputniknews.uz/20210413/ozarbayjon-xalqiga-tuhfa-ozbekiston-qorabogda-maktab-quradi-18302161.html
Озарбайжон халқига туҳфа: Ўзбекистон Қорабоғда мактаб қуради
Озарбайжон халқига туҳфа: Ўзбекистон Қорабоғда мактаб қуради
Sputnik Ўзбекистон
Қорабоғда мактаб қуриш тўғрисида келишув мавжуд - Ходжаев. 13.04.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-04-13T12:53+0500
2021-04-13T12:53+0500
2021-04-13T15:54+0500
дунёда
ўзбекистон
озарбайжон
тоғли қорабоғ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/238/59/2385921_0:160:3077:1890_1920x0_80_0_0_51d96c588078e345479b0df90b2325b8.jpg
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Қорабоғда мактаб қуриш тўғрисида келишув мавжуд бўлиб, у озарбайжон халқига Ўзбекистондан туҳфа сифатида топширилади. Бу ҳақда АОКА директори Асаджон Ходжаев Туркий кенгаш делегацияси Озарбайжоннинг Агдам шаҳрига ташриф чоғида маълум қилди. Sputnik Озарбайжон хабарига асосан.Ходжаев Қорабоғ можароси Озарбайжон ерларига катта бахтсизлик ва вайронагарчиликлар келтирди, ҳозир Озарбайжон ўз ривожланишининг янги босқичига ўтмоқда, озод қилинган ҳудудларда инфратузилмани қуриш ва тиклаш билан боғлиқ кўплаб ишлар олиб борилаётганини таъкидлади."Бу ерда битта масжиддан ташқари деярли ҳамма нарса вайрон қилинди ва жаҳон ҳамжамияти бунга эътибор қаратиши керак", - деди у.Агентлик директорининг сўзларига кўра, Туркий кенгаш давлатлари озод қилинган ҳудудларда тиклаш ва қурилиш ишларида фаол иштирок этишади, Ўзбекистон бу ерларнинг инфратузилмасини ривожлантиришда ўз ёрдамини таклиф қилди.Ўзбекистон президенти ҳузуридаги АОКА директори Асаджон Ходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Озарбайжоннинг Боку шаҳрида 9-11 апрел кунлари бўлиб ўтган Туркий Кенгаш доирасидаги ахборот ва медиа соҳасидаги йиғилишда иштирок этди.
ўзбекистон
тоғли қорабоғ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/238/59/2385921_172:0:2903:2048_1920x0_80_0_0_cb520c1c1ae90600e68222202273c759.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ўзбекистон, озарбайжон, тоғли қорабоғ
дунёда, ўзбекистон, озарбайжон, тоғли қорабоғ
Озарбайжон халқига туҳфа: Ўзбекистон Қорабоғда мактаб қуради
12:53 13.04.2021 (янгиланди: 15:54 13.04.2021) Қорабоғда мактаб қуриш тўғрисида келишув мавжуд - Ходжаев.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Қорабоғда мактаб қуриш тўғрисида келишув мавжуд бўлиб, у озарбайжон халқига Ўзбекистондан туҳфа сифатида топширилади. Бу ҳақда АОКА директори Асаджон Ходжаев Туркий кенгаш делегацияси Озарбайжоннинг Агдам шаҳрига ташриф чоғида маълум қилди.
Sputnik Озарбайжон хабарига асосан.
Ходжаев Қорабоғ можароси Озарбайжон ерларига катта бахтсизлик ва вайронагарчиликлар келтирди, ҳозир Озарбайжон ўз ривожланишининг янги босқичига ўтмоқда, озод қилинган ҳудудларда инфратузилмани қуриш ва тиклаш билан боғлиқ кўплаб ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.
"Бу ерда битта масжиддан ташқари деярли ҳамма нарса вайрон қилинди ва жаҳон ҳамжамияти бунга эътибор қаратиши керак", - деди у.
Агентлик директорининг сўзларига кўра, Туркий кенгаш давлатлари озод қилинган ҳудудларда тиклаш ва қурилиш ишларида фаол иштирок этишади, Ўзбекистон бу ерларнинг инфратузилмасини ривожлантиришда ўз ёрдамини таклиф қилди.
Айни пайтда биз тиклаш жараёнида иштирок этадиган объектлар рўйхатини мутахассислар белгилаб олмоқдамиз, менинг билишимча, битта мактабни қуриш тўғрисида келишув мавжуд бўлиб, у озарбайжон халқига Ўзбекистондан туҳфа сифатида тақдим этилади. Бундай объектлар рўйхати аниқланиб, келишиб олинмоқда
Асаджон Ходжаев
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги АОКА директори Асаджон Ходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Озарбайжоннинг Боку шаҳрида 9-11 апрел кунлари бўлиб ўтган Туркий Кенгаш доирасидаги ахборот ва медиа соҳасидаги йиғилишда
иштирок этди.