https://sputniknews.uz/20210413/maqsad-moskvani-jazolash-rossiya-swiftdan-uzilsa-nima-boladi-18310438.html
Мақсад Москвани жазолаш: Россия SWIFTдан узилса нима бўлади?
Мақсад Москвани жазолаш: Россия SWIFTдан узилса нима бўлади?
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Россияни глобал банклараро алоқа тизими - SWIFTдан узиш билан бу сафар нафақат АҚШ балким Европа ҳам пўписа қилмоқда. Бу сафар
2021-04-13T17:32+0500
2021-04-13T17:32+0500
2021-04-13T17:32+0500
колумнистлар
иқтисод
таҳлил
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/161/38/1613856_0:0:3076:1731_1920x0_80_0_0_29f8f6ccd1c7740633c03dc619eb4fde.jpg
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Россияни глобал банклараро алоқа тизими - SWIFTдан узиш билан бу сафар нафақат АҚШ балким Европа ҳам пўписа қилмоқда. Бу сафар Европарламентда ана шундай чорани қўллашга чақиришди. Ушбу таҳдид нимаси билан хавфли ва Россия молия тизими бунга тайёрми?Яна ўша эски пўписалар Халқаро банклараро ахборот алмашув тизими SWIFTга 11 мингдан ортиқ ташкилотлар уланган. Россия SWIFT фойдаланувчилари орасида энг йирик учликка киради. 2014 йилдан буён Россияга SWIFT тизимидан узиб қўйиш билан пўписа қилишмоқда. Сабаблар турлича – улар орасида Қрим ҳам Донбасс ҳам, Скрипаллар иши ҳам блогер Алексей Навальний ҳам бор. АҚШ янги президенти Жо Байден ҳам курсига ўтириши биланоқ, Россияни SWIFTдан ўчиришни ваъда берди. Ўтган йилнинг декабрь ойида Reuters, Байден жамоасидаги манбаага таянган ҳолда, демократ президиент Москвани АҚШ президенти сайловларга “аралашишда” айблаб, жазолаш нияти борлигини маълум қилган эди. Бу Россия учун жиддий иқтисодий, молиявий ва технологик йўқотишларга олиб келиши керак, дейилган эди хабарда. Жозо чораларидан бири Россияни SWIFTдан ўчириш бўлиши мумкин деган эди ўшанда Жеймс Эндрю Льюис, Вашингтондаги Стратегик ва халқаро изларишлар Марказининг киберхавфсизлик бўйича эксперти. Апрел ойида Украина шарқида вазият кескинлашди. Ушбу мавзу дарҳол Европада муҳокамага кўтарилди. Европарламентдаги етакчи партиялардан бири бўлган – Европа халқ партияси фракцияси раҳбари Манфред Вебер айтишига кўра Москва "хавфли провокациялар қилишда давом этмоқда"Унинг фикрига кўра, Украина билан чегара яқинида ўз ҳарбийлари сонини ошириш билан Москва Ғарбнинг тоқатини тоқ қилмоқда. Шу сабабли ҳам АҚШ ва ЕИ бунга мувофиқ жавоб қайтариши керак. Евродепутат айтишига қараганда, вазият кескинлашганда “кичик ўлчамли санкциялар киритиш” даври тугайди. Реал кучли чора сифатида Вебер “олигархлар ҳисоб рақамларини ёппасига музлатиб қўйишни” ва SWIFTда узиб қўйишни таклиф қилди.Муаммолар бўлади Бир томондан Россияда ўз молиявий ахборот узатиш тизими бор (СПФС). У 2014 йилда ишга туширилган. Барча Россия банклари ва ЕОИИ давлатлари жами ўнга яқин хорижий мамлакатлар унга уланган. Россия банклари SWIFTдан узилган тақдирда муқобил тизимга ўтиб ишлашда давом этишлари мумкин. Лекин халқаро тўловлар учун СПФС — ҳозирча тайёр эмас. Шунинг учун ҳам зарба сезиларли бўлади. Экспертлар кўрсатишига қараганда, доллар ва еврода амалга оширилаётган экспорт ва импорт операциялари ҳажми – сезиларли даражада. Кўп товарлар бўйича муқобилини топиш мураккаб. “SWIFTдан ўчириш Россия банклари трансакцияларини тўхтатиб қўйиши мумкин. Энг кўп зарар кўрадиганлар – йирик экспортчилар бўлади. Ўз операцияларини амалга ошириш учун улар фақат хорижий банклар хизматларидан фойдаланишига тўғри келади. Бир неча ўртакаш банклар пайдо бўлиши ҳам мумкин. Бундан ЕОИИ молия институтлари ютиб чиқади”, - дейди Бета молия технологиялари бош стратеги Арарат МкртчянҲаммасини ҳал қилса бўладиЛекин, унчалик катта фалокат содир бўлмайди. “Умуман Россия банкларини SWIFTдан узиш, контрагентлар орасида бу молия трансакцияларининг қимматлашуви ва секинлашувини англатади холос. Анъанавий алоқа занжирлари узилади, уларни тиклаш учун бироз вақт керак бўлади холос. Бир икки ҳафта ичида буни амалга оширса бўлади”, - дейди QBF бош таҳлилчиси Олег Богданов. Лекин Россия резидентларининг доллардаги ҳисоб рақамлари музлатиб қўйилса, ундан бозорларда саросима юз бериши мумкин. Уларни тинчлантириш учун 1-2 квартал вақт керак бўлади. Лекин охир оқибат молиявий алоқалалар барибир тикланади. Валюта курсларининг кескин тебраниши ҳам содир бўлиши аниқ. Лекин бироз тушиб-чиқишдан сўнг рубль курси ҳам ўз нормасига қайтади. Ўзларига қимматг тушади Лекин Россияни SWIFTдан узишнинг бошқача оқибатлари ҳам бор. Шунинг учун ҳам вазият пўписадан нарига ўтмайди деган фикрлар пайдо бўлмоқда. Биринчидан, SWIFT — бу Россия банкларидан даромад олаётган хусусуий компания. Россия банклари SWIFTдан нафақат хорижий пул ўтказмаларини амалга оширишда, балким ички банклараро ўтказмаларда ҳам фойдаланишади. SWIFTдан бировни узиш учун АҚШ ёки ЕИнинг SWIFTга қарши санкцияси керк. Лекин шундай бўлган тақдирда ҳам, охир-оқибат уларнинг ўзларига қайтади.РОссиянинг асосий хорижий ҳамкорлари Европа ва Америка компанияларидир. “Россия ҳукумати ва компаниялар ўз молиявий мажбуриятларини бажара олмай қолса, ушбу вазият форс-мажор бўлиши мумкин. Россия ташқи қарзи миқдори 450 миллиард долларни ташкил қилади. Демак Россия кредиторларида муаммо пайдо бўлиши мумкин. Ундан ташқари асосий савдо ҳамкорлари билан операцияларни амалга оширишда муаммолар туғилиши мумкин. Улар орасида энг йириги – Европа Иттифоқи. Европарламентдаги чақириқлар – бу оддий популизм холос” – дейди "Открытие Брокер” компанияси таҳлилчиси Андрей Кочетков.SWIFT тўхтатилса АҚШ учун ҳам яхши бўлмайди. Биринчидан Вашингтон, штаб-квартираси Бельгияда бўлган SWIFTга фақат назарий таъсир ўтказиши мумкин. Иккинчидан, Россия ҳам Америка банклари ва сиёсатчиларига қарши қаттиқ санкцилар киритиши мумкин.
https://sputniknews.uz/20210405/18148176.html
https://sputniknews.uz/20210405/yangi-prognoz-jahon-banki-rossiya-ozini-tez-onglashini-bashorat-qildi-18158344.html
https://sputniknews.uz/20210324/ash-davlat-qarzi-iqtisod-hazhmidan-oshib-ketdi--17937169.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Наталья Дембинская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/692/07/6920716_0:0:447:447_100x100_80_0_0_c571703c7abdb9788a3909f379a8c46f.png
Наталья Дембинская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/692/07/6920716_0:0:447:447_100x100_80_0_0_c571703c7abdb9788a3909f379a8c46f.png
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/161/38/1613856_332:0:3063:2048_1920x0_80_0_0_61d220836c7ef748ed2aa57912b5e31b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Наталья Дембинская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/692/07/6920716_0:0:447:447_100x100_80_0_0_c571703c7abdb9788a3909f379a8c46f.png
колумнистлар, иқтисод, таҳлил
колумнистлар, иқтисод, таҳлил
Мақсад Москвани жазолаш: Россия SWIFTдан узилса нима бўлади?
Россия SWIFTдан узилса, биринчи навбатда унинг АҚШ ва Европалик кредиторларига қийин бўлади. Россия давлат қарзини қайтаришда муаммолар пайдо бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Россияни глобал банклараро алоқа тизими - SWIFTдан узиш билан бу сафар нафақат АҚШ балким Европа ҳам пўписа қилмоқда. Бу сафар Европарламентда ана шундай чорани қўллашга чақиришди. Ушбу таҳдид нимаси билан хавфли ва Россия молия тизими бунга тайёрми?
Халқаро банклараро ахборот алмашув тизими SWIFTга 11 мингдан ортиқ ташкилотлар уланган. Россия SWIFT фойдаланувчилари орасида энг йирик учликка киради. 2014 йилдан буён Россияга SWIFT тизимидан узиб қўйиш билан пўписа қилишмоқда. Сабаблар турлича – улар орасида Қрим ҳам Донбасс ҳам, Скрипаллар иши ҳам блогер Алексей Навальний ҳам бор. АҚШ янги президенти Жо Байден ҳам курсига ўтириши биланоқ, Россияни SWIFTдан ўчиришни ваъда берди.
Ўтган йилнинг декабрь ойида Reuters, Байден жамоасидаги манбаага таянган ҳолда, демократ президиент Москвани АҚШ президенти сайловларга “аралашишда” айблаб, жазолаш нияти борлигини маълум қилган эди. Бу Россия учун жиддий иқтисодий, молиявий ва технологик йўқотишларга олиб келиши керак, дейилган эди хабарда. Жозо чораларидан бири Россияни SWIFTдан ўчириш бўлиши мумкин деган эди ўшанда Жеймс Эндрю Льюис, Вашингтондаги Стратегик ва халқаро изларишлар Марказининг киберхавфсизлик бўйича эксперти.
Апрел ойида Украина шарқида вазият кескинлашди. Ушбу мавзу дарҳол Европада муҳокамага кўтарилди. Европарламентдаги етакчи партиялардан бири бўлган – Европа халқ партияси фракцияси раҳбари Манфред Вебер айтишига кўра Москва "хавфли провокациялар қилишда давом этмоқда"
Унинг фикрига кўра, Украина билан чегара яқинида ўз ҳарбийлари сонини ошириш билан Москва Ғарбнинг тоқатини тоқ қилмоқда. Шу сабабли ҳам АҚШ ва ЕИ бунга мувофиқ жавоб қайтариши керак. Евродепутат айтишига қараганда, вазият кескинлашганда “кичик ўлчамли санкциялар киритиш” даври тугайди. Реал кучли чора сифатида Вебер “олигархлар ҳисоб рақамларини ёппасига музлатиб қўйишни” ва SWIFTда узиб қўйишни таклиф қилди.
Бир томондан Россияда ўз молиявий ахборот узатиш тизими бор (СПФС). У 2014 йилда ишга туширилган. Барча Россия банклари ва ЕОИИ давлатлари жами ўнга яқин хорижий мамлакатлар унга уланган. Россия банклари SWIFTдан узилган тақдирда муқобил тизимга ўтиб ишлашда давом этишлари мумкин. Лекин халқаро тўловлар учун СПФС — ҳозирча тайёр эмас. Шунинг учун ҳам зарба сезиларли бўлади.
Экспертлар кўрсатишига қараганда, доллар ва еврода амалга оширилаётган экспорт ва импорт операциялари ҳажми – сезиларли даражада. Кўп товарлар бўйича муқобилини топиш мураккаб.
“SWIFTдан ўчириш Россия банклари трансакцияларини тўхтатиб қўйиши мумкин. Энг кўп зарар кўрадиганлар – йирик экспортчилар бўлади. Ўз операцияларини амалга ошириш учун улар фақат хорижий банклар хизматларидан фойдаланишига тўғри келади. Бир неча ўртакаш банклар пайдо бўлиши ҳам мумкин. Бундан ЕОИИ молия институтлари ютиб чиқади”, - дейди Бета молия технологиялари бош стратеги Арарат Мкртчян
Ҳаммасини ҳал қилса бўлади
Лекин, унчалик катта фалокат содир бўлмайди.
“Умуман Россия банкларини SWIFTдан узиш, контрагентлар орасида бу молия трансакцияларининг қимматлашуви ва секинлашувини англатади холос. Анъанавий алоқа занжирлари узилади, уларни тиклаш учун бироз вақт керак бўлади холос. Бир икки ҳафта ичида буни амалга оширса бўлади”, - дейди QBF бош таҳлилчиси Олег Богданов.
Лекин Россия резидентларининг доллардаги ҳисоб рақамлари музлатиб қўйилса, ундан бозорларда саросима юз бериши мумкин. Уларни тинчлантириш учун 1-2 квартал вақт керак бўлади. Лекин охир оқибат молиявий алоқалалар барибир тикланади.
Валюта курсларининг кескин тебраниши ҳам содир бўлиши аниқ. Лекин бироз тушиб-чиқишдан сўнг рубль курси ҳам ўз нормасига қайтади.
Лекин Россияни SWIFTдан узишнинг бошқача оқибатлари ҳам бор. Шунинг учун ҳам вазият пўписадан нарига ўтмайди деган фикрлар пайдо бўлмоқда. Биринчидан, SWIFT — бу Россия банкларидан даромад олаётган хусусуий компания. Россия банклари SWIFTдан нафақат хорижий пул ўтказмаларини амалга оширишда, балким ички банклараро ўтказмаларда ҳам фойдаланишади.
SWIFTдан бировни узиш учун АҚШ ёки ЕИнинг SWIFTга қарши санкцияси керк. Лекин шундай бўлган тақдирда ҳам, охир-оқибат уларнинг ўзларига қайтади.РОссиянинг асосий хорижий ҳамкорлари Европа ва Америка компанияларидир.
“Россия ҳукумати ва компаниялар ўз молиявий мажбуриятларини бажара олмай қолса, ушбу вазият форс-мажор бўлиши мумкин. Россия ташқи қарзи миқдори 450 миллиард долларни ташкил қилади. Демак Россия кредиторларида муаммо пайдо бўлиши мумкин. Ундан ташқари асосий савдо ҳамкорлари билан операцияларни амалга оширишда муаммолар туғилиши мумкин. Улар орасида энг йириги – Европа Иттифоқи. Европарламентдаги чақириқлар – бу оддий популизм холос” – дейди "Открытие Брокер” компанияси таҳлилчиси Андрей Кочетков.
SWIFT тўхтатилса АҚШ учун ҳам яхши бўлмайди. Биринчидан Вашингтон, штаб-квартираси Бельгияда бўлган SWIFTга фақат назарий таъсир ўтказиши мумкин. Иккинчидан, Россия ҳам Америка банклари ва сиёсатчиларига қарши қаттиқ санкцилар киритиши мумкин.