Давлат ижарада яшовчи талабаларнинг 50 фоиз ижара пулини тўлаб беради

© Sputnik / Егор Алеев / Медиабанкка ўтишКомната в студенческом общежитии
Комната в студенческом общежитии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2021
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев ижарада яшаётган талабаларга ижара тўловининг ярми давлат томонидан қоплаб берилишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ўзбекистонда ижарада яшаётган талабаларга 1 майдан бошлаб ижара тўловининг ярми давлат томонидан қоплаб берилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда маълум бўлди.
ЎзА хабарига кўра, бугунги кунда 130 мингдан зиёд олийгоҳ талабалари ижарада яшайди. Бу масалани ҳал қилиш бўйича ҳукумат томонидан алоҳида дастур тайёрланмоқда.
Унга кўра, бундай фарзандларимизга 1 майдан бошлаб ижара тўловининг ярми давлат томонидан қоплаб берилади. Албатта, бу ҳам давлатнинг пули, лекин бошқа иложимиз йўқ.
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти
Таъкидланишича, дастлабки босқичда ушбу тизим орқали 60 минг ёш қамраб олинади. Шу билан бирга, эҳтиёжманд талабаларга ушбу харажатлар ҳокимликлар ва олийгоҳлар маблағи ҳисобидан ҳам қоплаб берилади.
Ушбу мақсадлар учун 100 миллиард сўм ажратилади.
Общежитие - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2021
Махсус ишчи гуруҳ талабалар яшаш шароитини ўрганиш билан шуғулланади
Президент олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов, молия вазири Тимур Ишметов, ректор ва вилоят молия бошлиқларига ижарада турган талабалар билан учрашиб, 1 майдан тўловларни бошлаш бўйича топшириқ берди.
Янгиликлар лентаси
0