https://sputniknews.uz/20210413/barcha-terminallar-humo-va-uzcard-kartalarini-qabul-qiladi-18311188.html
Барча терминаллар “Humo” ва “Uzcard” карталарини қабул қилади
Барча терминаллар “Humo” ва “Uzcard” карталарини қабул қилади
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. “Humo” ва “Uzcard” тўлов тизимлари ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Бу ҳақда Uzcard матбуот хизмати хабар берди.
2021-04-13T18:00+0500
2021-04-13T18:00+0500
2021-04-13T18:03+0500
иқтисод
humo
uzcard
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/945/29/9452970_0:0:1062:597_1920x0_80_0_0_dd53afeb7828b7545727bd4b88a8cb9c.png
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. “Humo” ва “Uzcard” тўлов тизимлари ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Бу ҳақда Uzcard матбуот хизмати хабар берди.Компаниялар бир нечта қўшма лойиҳаларни ишга туширади. Инфратузилмаларнинг босқичма-босқич интеграцияси улардан биринчиси бўлади. Терминаллар 2021 йил охирига қадар ҳар икки турдаги карталарни қабул қилишни бошлаши кутилмоқда.“Инфратузилмаларнинг интеграцияси карта эгалари, банклар ва бизнес эгаларига сезиларли фойда келтиради. Харидорларнинг савдо нуқталарига келгач қайси терминаллардан фойдаланиш мумкинлиги ҳақидаги ўйлари йўқолади, тадбиркорлар эса иккала картадан тўловларни битта терминал орқали қабул қилишлари мумкин бўлади”, — деди Миллий банклараро процессинг маркази директори Шуҳратбек Қурбонов.Шу билан бирга, Қурбоновнинг сўзларига кўра, “Humo” ва “Uzcard” Ўзбекистоннинг тўлов хизматлари бозорида рақобат муҳитини яратишда давом этади.Шунингдек, меморандум доирасида компаниялар карта эгалари, банклар, тўлов ташкилотлари ва чакана савдо нуқталарининг манфаатларини ҳимоя қилишга, нақдсиз тўловларни рағбатлантириш учун технологияларни такомиллаштиришга, шунингдек, ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олган.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Humo” ва “Uzcard” тўлов тизимлари интеграциялаштирилиши хабар қилинган эди.
https://sputniknews.uz/20200623/Humo-va-Uzcard-tlov-tizimlari-integratsiyalashtiriladi-14395865.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/945/29/9452970_103:0:966:647_1920x0_80_0_0_a0a21e00eb9c22b05b714bf30d51378b.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, humo, uzcard
Барча терминаллар “Humo” ва “Uzcard” карталарини қабул қилади
18:00 13.04.2021 (янгиланди: 18:03 13.04.2021) Терминаллар 2021 йил охирига қадар ҳар икки турдаги карталарни қабул қилишни бошлаши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. “Humo” ва “Uzcard” тўлов тизимлари ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Бу ҳақда Uzcard матбуот хизмати
хабар берди.
Компаниялар бир нечта қўшма лойиҳаларни ишга туширади. Инфратузилмаларнинг босқичма-босқич интеграцияси улардан биринчиси бўлади. Терминаллар 2021 йил охирига қадар ҳар икки турдаги карталарни қабул қилишни бошлаши кутилмоқда.
“Инфратузилмаларнинг интеграцияси карта эгалари, банклар ва бизнес эгаларига сезиларли фойда келтиради. Харидорларнинг савдо нуқталарига келгач қайси терминаллардан фойдаланиш мумкинлиги ҳақидаги ўйлари йўқолади, тадбиркорлар эса иккала картадан тўловларни битта терминал орқали қабул қилишлари мумкин бўлади”, — деди Миллий банклараро процессинг маркази директори Шуҳратбек Қурбонов.
Шу билан бирга, Қурбоновнинг сўзларига кўра, “Humo” ва “Uzcard” Ўзбекистоннинг тўлов хизматлари бозорида рақобат муҳитини яратишда давом этади.
Шунингдек, меморандум доирасида компаниялар карта эгалари, банклар, тўлов ташкилотлари ва чакана савдо нуқталарининг манфаатларини ҳимоя қилишга, нақдсиз тўловларни рағбатлантириш учун технологияларни такомиллаштиришга, шунингдек, ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Humo” ва “Uzcard” тўлов тизимлари интеграциялаштирилиши хабар
қилинган эди.