https://sputniknews.uz/20210412/rossiya-va-aqsh-evropa-bozorini-talashmoqda-gaz-omborini-kim-toldiradi-18288158.html
Россия ва АҚШ Европа бозорини талашмоқда: газ омборини ким тўлдиради
Россия ва АҚШ Европа бозорини талашмоқда: газ омборини ким тўлдиради
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Ирина Бадмаева. Совуқ ва чўзилган қиш Европа газ омборларини бўшатди. Захираларнинг учдан бир қисми қолди, холос. Америкаликлар
2021-04-12T16:56+0500
2021-04-12T16:56+0500
2023-04-05T18:33+0500
аналитика
ақш
европа
газ
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0c/18287759_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_cdfd041626026c52f1858a1bf4645dea.jpg
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Ирина Бадмаева. Совуқ ва чўзилган қиш Европа газ омборларини бўшатди. Захираларнинг учдан бир қисми қолди, холос. Америкаликлар бундан фойдаланишга қарор қилишди ва кўп суюлтирилган газ таклиф қилишди. Аммо коронаинқироз Европага океан ортининг қиммат энергиясина пул сарфлашга имкон бермайди. Россия хомашёсини харид қилишга тўғри келади. “Газпром” ва давлат бюджети узоқдаги чет давлатларига қилинган экспортдан қанча ишлаб олишини РИА Новости ўрганди.Европа учун аномал совуқ об-ҳавоКуз ва қиш фаслида европаликлар 65 миллиарддан зиёд куб метр газ сарфлади – ўн йиллик максимум. Бу ҳақда “Газпром” “GasInfrastructureEurope”га таянган ҳолда хабар қилмоқда. Аввалги энг юқори кўрсатгич 2018 йилда кузатилганди, ўшанда февраль-март ойида Европага совуқ об-ҳаво ва қор бўрони ёпирилганди.Об-ҳаво жорий иситиш мавзумида ҳам аччиқ ҳазил қилди. Январь ойида “Газпром”нинг музлаган Европага етказиш бериш ҳажмини зудлик билан кўпайтиришига тўғри келди. Германияга одатдагига қараганда 32,4 фоизга, Францияга 77,3, Нидерландияга 21,2, Италияга эса 100 фоизга кўпроқ жўнатилди. Бундан ташқари, у ерда ҳам совуқ эшик қоққан Осиёга экспорт ҳажми кўпайтирилди. Натижада бозорда тақчиллик юзага келди ва бу нархларнинг ўсишини келтириб чиқарди.Масалан, Осиёда шундай пайтлар бўлдики, котировкалар минг куб учун минг доллардан ошди. Айрим битимлар 1400 дан тузилди. Европада нархлар 300 долларлик довондан ўтди. Натижада узоқ чет эл давлатларига Россия экспорти 19,5 миллиард куб метргача ўсди. Бу ўтган йилга қараганда қарийб 46 фоизга кўпроқ. Февраль ҳам об-ҳавонинг инжиқликларига дуч келди. Бу ойда куч кун кетма-кет Европа омборлари максимумдан беришди – суткасига бир миллиард куб метрдан зиёд.25 мартга келиб, совуқ мавсум якунланган вақтда Европанинг “ер ости” ўртача захираси 29 фоизгача тушиб кетди. Хусусан, Германия ва Австрияда 26, Нидерландияда 23, Францияда 17.Келаси қишда музламаслик учун европаликлар ўтган йилга қараганда 57,3 фоиз кўпроқ (қарийб 24 миллиард куб метр) қазиб олишларига тўғри келади, бу “Газпром” томонидан ҳисоблаб чиқилди. Россия газининг муқобиллариЕвропа газ бозорида Россия хомашёси ҳиссаси 2020 йилда 33 фоизга яқинни ташкил қилди, деб хабар қилди “Газпром экспорта” бош директори Елена Бурмистрова. Унинг сўзларига кўра, “учинчи чоракданоқ экспорт ҳажмларини инқирозга қадар кўрсатгичга эришган, айрим ҳолатларда бу кўрсатгичдан ошган”. Импортёрлар олдидаги барча мажбуриятлар бажарилган. Йил охирига келиб эса шартнома бўйича нархлар Европа хабларидаги спот нархларга қарагандан пастроқ бўлган. Бу етказиб беришни қўшимча рағбатлантирган.Россиядан ташқари, ЕИга газ Норвегия, Қатар, Жазоир, АҚШ ва Нигериядан келади. Асосий истеъмолчилар – Германия, Буюк Британия ва Италия. Қолаверса, немислар ва британияликлар Россияга газини “Шимолий оқим” орқали олишади. Бошқа вариант йўқ. Албатта, суюлтирилган табиий газ (СТГ)га ўтиши мумкин, бироқ у қимматроқ. Бундан ташқари, у учун, масалан, Германия эга бўлмаган махсус терминаллар зарур. СТГни у ерга Бельгия ва Нидерландия орқали етказишади. Италия ва Буюк Британияда терминаллар бор, лекин у ерда қувур газидан воз кечишга шошилишмаяпти. Шу боис Россия энергияснинг асосий харидорлари АҚШнинг “Шимолий оқим-3” қарши курашини қўллаб-қувватлашмайди. Қолаверса, Германия америкаликларга уларнинг СТГни қабул қилиш учун терминал қурилишини молиялаштиришни таклиф қилди, улар ШО-2 ни тинч қўйишса бас. Ўтган йил ёзида Берлин бунга бир миллиард евро сармоя киритишга тайёр эди. Бироқ Вашингтон ўзиникида туриб олди.Шунга қарамасдан ЕИда Россия лойиҳасининг душманлари етарлича: Чехия, Польша, Венгрия, Словакаия, Руминия, Хорватия. Бу транзистер мамлакатлар, улар бундан яхшигина пул ишлашади.Сўз ўрнида, Варшава 2022 йилдан бошлаб Россия газисиз ўз кунини кўрмоқчи эканини маълум қилди. Поляклар норвеж шельфи бўйлаб Шимол денгизида қурилаётган “Baltic Pipe” қувурига умид қилишмоқда. Қолгани – океан ортидаги СТГ.Америкаликлар, албатта, Европа омборларини тўлдиришдан хурсанд бўлган бўлишарди – айниқса, ҳозир Осиёда ўта юқори талаб тушган вақтда. Март ойида Европа улардан 11 миллиард куб метр сотиб олди – январь ва февралга қараганда икки бараварга кўпроқ. АҚШ Ғарбий Европага етказиб беришнинг 30 фоизини таъминлади. Қолаверса, айни дамда денгиз ва океанларда Америка СТГ юкланган 70 та танкер бор.Европа омборларини ким тўлдирадиБоз устига, инқироз ҳам тугамади, СТГ эса аввалгидай қувурникига қараганда қимматроқ. Бундан ташқари, “Газпром”, рақобатчилардан фарқли ўлароқ, қазиб олиш ва суткалик етказиб беришни зудлик билан кўпайтириши мумкин. Компаниянинг Европада ўз “жойлари” бор.Ғарбий Европа йўналиши эса – устувор вазифа, зеро “Шимолий оқимнинг” харажатларни қоплай олиши ҳозирча сўроқ остида, дейди Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг доценти Александр Тимофеев. “Совуқ ва чўзилган қиз яхши талабни таъминлаб берди. У омборлар тўлишига қараганда тезроқ ўсиши мумкин, бу эса ўз навбатида, кузга келиб нарх кўтарилишига олиб келади”, -дейди суҳбатдош.“VYGONConsulting” Россиянинг ёқилғи-энергетика мажмуасини ривожлантириш масалалари бўйича мустақил маслаҳатчисининг фикрига кўра, бу йил “Газпром” газ экспортини узоқ чет эл давлатларига 210 миллиард куб метргача кўпайтириши мумкин. бу 2020 йилга қараганда 17 фоизга, ковидга қадар 2019 йилга қараганда деярли 5,5 фоизга кўпроқ.Хўш, масалан, биринчи чоракда “Газпром” экспорти 30,7 фоизга ўсди. “Илгари етказиб берувчи бюджетга бир минг куб метри учун 170 доллар нархда қўярди. Бироқ кейин режаларни қайта кўриб чиқишди. Эндиликда ўртача йиллик 200 доллар назарда тутилмоқда. Гап шундаки, узоқ муддатли шартномалар кўп жиҳатдан Европанинг спот нархларига боғлиқ. Бундан ташқари, нефть котировкалари кўтарилди, газники ҳам бунга боғлиқ. Шунинг учун “Газпром”нинг истеъмолчиларни ўз режалари асосли эканинига ишонтириши бутунлай реал”, - дея фикр юритади Марк Гойхман, “TeleTrade” ахборот таҳлилий марказининг бош иқтисодчиси. Сўз ўрнида, газ иситиш мавсуми якунлангандан кейин ҳам қимматлашишда давом этди. Ҳозир TTF (Title Transfer Facility Natural Gas Price Index)” Нидерландия хабидаги спотда бир минг куб метри учун 252 доллар, бу 2018 йилдан буёнги максимум.Натижада “Газпром”нинг узоқ чет эл давлатларига етказиб беришидан фойдаси 1,7 бараварга ошади, 42 миллиард долларгача, дея қайд этади “VYGON Consulting”. Бу эса давлат бюджети учун айни муддао.
https://sputniknews.uz/20210322/qosh-qoyaman-deb-koz-chiqarish-nega-rossiyaga-ota-qimmat-neft-foydali-emas-17884837.html
https://sputniknews.uz/20210215/immatga-tushdi-Evropa-Rossiya-tufayli-milliardlar-yotdi-16006871.html
https://sputniknews.uz/20210120/ASh-Shimoliy-oim-2ga-arshi-yangi-sanktsiyalar-zhoriy-etdi-15823277.html
европа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0c/18287759_182:0:2913:2048_1920x0_80_0_0_a615cbf7b4dfbe16a3c5853142dffc43.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
аналитика, ақш, европа, газ, россия
аналитика, ақш, европа, газ, россия
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Ирина Бадмаева. Совуқ ва чўзилган қиш Европа газ омборларини бўшатди. Захираларнинг учдан бир қисми қолди, холос. Америкаликлар бундан фойдаланишга қарор қилишди ва кўп суюлтирилган газ таклиф қилишди. Аммо коронаинқироз Европага океан ортининг қиммат энергиясина пул сарфлашга имкон бермайди. Россия хомашёсини харид қилишга тўғри келади. “Газпром” ва давлат бюджети узоқдаги чет давлатларига қилинган экспортдан қанча ишлаб олишини РИА Новости ўрганди.
Европа учун аномал совуқ об-ҳаво
Куз ва қиш фаслида европаликлар 65 миллиарддан зиёд куб метр газ сарфлади – ўн йиллик максимум. Бу ҳақда “Газпром” “GasInfrastructureEurope”га таянган ҳолда хабар қилмоқда. Аввалги энг юқори кўрсатгич 2018 йилда кузатилганди, ўшанда февраль-март ойида Европага совуқ об-ҳаво ва қор бўрони ёпирилганди.
Об-ҳаво жорий иситиш мавзумида ҳам аччиқ ҳазил қилди. Январь ойида “Газпром”нинг музлаган Европага етказиш бериш ҳажмини зудлик билан кўпайтиришига тўғри келди. Германияга одатдагига қараганда 32,4 фоизга, Францияга 77,3, Нидерландияга 21,2, Италияга эса 100 фоизга кўпроқ жўнатилди.
Бундан ташқари, у ерда ҳам совуқ эшик қоққан Осиёга экспорт ҳажми кўпайтирилди. Натижада бозорда тақчиллик юзага келди ва бу нархларнинг ўсишини келтириб чиқарди.
Масалан, Осиёда шундай пайтлар бўлдики, котировкалар минг куб учун минг доллардан ошди. Айрим битимлар 1400 дан тузилди. Европада нархлар 300 долларлик довондан ўтди.
Натижада узоқ чет эл давлатларига Россия экспорти 19,5 миллиард куб метргача ўсди. Бу ўтган йилга қараганда қарийб 46 фоизга кўпроқ.
Февраль ҳам об-ҳавонинг инжиқликларига дуч келди. Бу ойда куч кун кетма-кет Европа омборлари максимумдан беришди – суткасига бир миллиард куб метрдан зиёд.
25 мартга келиб, совуқ мавсум якунланган вақтда Европанинг “ер ости” ўртача захираси 29 фоизгача тушиб кетди. Хусусан, Германия ва Австрияда 26, Нидерландияда 23, Францияда 17.
Келаси қишда музламаслик учун европаликлар ўтган йилга қараганда 57,3 фоиз кўпроқ (қарийб 24 миллиард куб метр) қазиб олишларига тўғри келади, бу “Газпром” томонидан ҳисоблаб чиқилди.
Россия газининг муқобиллари
Европа газ бозорида Россия хомашёси ҳиссаси 2020 йилда 33 фоизга яқинни ташкил қилди, деб хабар қилди “Газпром экспорта” бош директори Елена Бурмистрова. Унинг сўзларига кўра, “учинчи чоракданоқ экспорт ҳажмларини инқирозга қадар кўрсатгичга эришган, айрим ҳолатларда бу кўрсатгичдан ошган”. Импортёрлар олдидаги барча мажбуриятлар бажарилган. Йил охирига келиб эса шартнома бўйича нархлар Европа хабларидаги спот нархларга қарагандан пастроқ бўлган. Бу етказиб беришни қўшимча рағбатлантирган.
Россиядан ташқари, ЕИга газ Норвегия, Қатар, Жазоир, АҚШ ва Нигериядан келади. Асосий истеъмолчилар – Германия, Буюк Британия ва Италия. Қолаверса, немислар ва британияликлар Россияга газини “Шимолий оқим” орқали олишади. Бошқа вариант йўқ. Албатта, суюлтирилган табиий газ (СТГ)га ўтиши мумкин, бироқ у қимматроқ. Бундан ташқари, у учун, масалан, Германия эга бўлмаган махсус терминаллар зарур. СТГни у ерга Бельгия ва Нидерландия орқали етказишади.
Италия ва Буюк Британияда терминаллар бор, лекин у ерда қувур газидан воз кечишга шошилишмаяпти. Шу боис Россия энергияснинг асосий харидорлари АҚШнинг “Шимолий оқим-3” қарши курашини қўллаб-қувватлашмайди. Қолаверса, Германия америкаликларга уларнинг СТГни қабул қилиш учун терминал қурилишини молиялаштиришни таклиф қилди, улар ШО-2 ни тинч қўйишса бас. Ўтган йил ёзида Берлин бунга бир миллиард евро сармоя киритишга тайёр эди. Бироқ Вашингтон ўзиникида туриб олди.
Шунга қарамасдан ЕИда Россия лойиҳасининг душманлари етарлича: Чехия, Польша, Венгрия, Словакаия, Руминия, Хорватия. Бу транзистер мамлакатлар, улар бундан яхшигина пул ишлашади.
Сўз ўрнида, Варшава 2022 йилдан бошлаб Россия газисиз ўз кунини кўрмоқчи эканини маълум қилди. Поляклар норвеж шельфи бўйлаб Шимол денгизида қурилаётган “Baltic Pipe” қувурига умид қилишмоқда. Қолгани – океан ортидаги СТГ.
Америкаликлар, албатта, Европа омборларини тўлдиришдан хурсанд бўлган бўлишарди – айниқса, ҳозир Осиёда ўта юқори талаб тушган вақтда. Март ойида Европа улардан 11 миллиард куб метр сотиб олди – январь ва февралга қараганда икки бараварга кўпроқ. АҚШ Ғарбий Европага етказиб беришнинг 30 фоизини таъминлади. Қолаверса, айни дамда денгиз ва океанларда Америка СТГ юкланган 70 та танкер бор.
Европа омборларини ким тўлдиради
Боз устига, инқироз ҳам тугамади, СТГ эса аввалгидай қувурникига қараганда қимматроқ. Бундан ташқари, “Газпром”, рақобатчилардан фарқли ўлароқ, қазиб олиш ва суткалик етказиб беришни зудлик билан кўпайтириши мумкин. Компаниянинг Европада ўз “жойлари” бор.
Ғарбий Европа йўналиши эса – устувор вазифа, зеро “Шимолий оқимнинг” харажатларни қоплай олиши ҳозирча сўроқ остида, дейди Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг доценти Александр Тимофеев. “Совуқ ва чўзилган қиз яхши талабни таъминлаб берди. У омборлар тўлишига қараганда тезроқ ўсиши мумкин, бу эса ўз навбатида, кузга келиб нарх кўтарилишига олиб келади”, -дейди суҳбатдош.
“VYGONConsulting” Россиянинг ёқилғи-энергетика мажмуасини ривожлантириш масалалари бўйича мустақил маслаҳатчисининг фикрига кўра, бу йил “Газпром” газ экспортини узоқ чет эл давлатларига 210 миллиард куб метргача кўпайтириши мумкин. бу 2020 йилга қараганда 17 фоизга, ковидга қадар 2019 йилга қараганда деярли 5,5 фоизга кўпроқ.
Хўш, масалан, биринчи чоракда “Газпром” экспорти 30,7 фоизга ўсди. “Илгари етказиб берувчи бюджетга бир минг куб метри учун 170 доллар нархда қўярди. Бироқ кейин режаларни қайта кўриб чиқишди. Эндиликда ўртача йиллик 200 доллар назарда тутилмоқда. Гап шундаки, узоқ муддатли шартномалар кўп жиҳатдан Европанинг спот нархларига боғлиқ. Бундан ташқари, нефть котировкалари кўтарилди, газники ҳам бунга боғлиқ. Шунинг учун “Газпром”нинг истеъмолчиларни ўз режалари асосли эканинига ишонтириши бутунлай реал”, - дея фикр юритади Марк Гойхман, “TeleTrade” ахборот таҳлилий марказининг бош иқтисодчиси.
Сўз ўрнида, газ иситиш мавсуми якунлангандан кейин ҳам қимматлашишда давом этди. Ҳозир TTF (Title Transfer Facility Natural Gas Price Index)” Нидерландия хабидаги спотда бир минг куб метри учун 252 доллар, бу 2018 йилдан буёнги максимум.
Натижада “Газпром”нинг узоқ чет эл давлатларига етказиб беришидан фойдаси 1,7 бараварга ошади, 42 миллиард долларгача, дея қайд этади “VYGON Consulting”. Бу эса давлат бюджети учун айни муддао.