https://sputniknews.uz/20210412/ozbekiston-media-vakillari-turkiy-kengash-davlatlari-yigilishida-ishtirok-etdi--18271794.html
Ўзбекистон медиа вакиллари Туркий Кенгаш давлатлари йиғилишида иштирок этди
Ўзбекистон медиа вакиллари Туркий Кенгаш давлатлари йиғилишида иштирок этди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 12 апр – Sputnik. Ўзбекистон президенти ҳузуридаги АОКА директори Асаджон Ходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Озарбайжоннинг Боку шаҳрида
2021-04-12T09:54+0500
2021-04-12T09:54+0500
2021-04-12T09:57+0500
дунёда
озарбайжон
оав
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0c/18271911_0:31:1280:751_1920x0_80_0_0_4fb8538da21098a95cf3855f6d23215a.jpg
ТОШКЕНТ, 12 апр – Sputnik. Ўзбекистон президенти ҳузуридаги АОКА директори Асаджон Ходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Озарбайжоннинг Боку шаҳрида 9-11 апрел кунлари бўлиб ўтган Туркий Кенгаш доирасидаги ахборот ва медиа соҳасидаги йиғилишда иштирок этди. Йиғилишда ахборот ва медиа соҳасида халқаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш, ўзаро тажриба алмашиш, хусусан, Кенгашга аъзо мамлакатлар оммавий ахборот воситалари ходимларининг малакасини ошириш бўйича семинарлар, ўқув-курслари, пресс-турлар ташкил этиш каби масалалар муҳокама этилмоқда, - дейилган хабарда.Шунингдек, ташриф доирасида, Асаджон Ходжаев Озарбайжон Миллий кутубхонаси директори Карим Тоҳиров билан учрашув ўтказди. Учрашувда ахборот-кутубхоначилик соҳасини янада ривожлантириш, замонавий ахборот технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланишда жаҳон тажрибасини жорий этиш каби муҳим масалаларда фикр алмашилди.Ундан ташқари, шу куни Ўзбекистон делегацияси Озарбайжон Республикаси Президентининг ёрдамчиси – Президент Администрацияси Ташқи сиёсат бўлими мудири Хикмат Гаджиев билан ҳам учрашди. Унда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида ахборот ва медиа соҳасидаги ҳамкорлик муҳим масалалардан бири экани таъкидланди. АОКА раҳбари, шунингдек, Озарбайжон телевидение ва радиоэшитиришлари” ЁАЖ раиси Ровшан Мамедов билан ҳам учрашди. Мулоқот давомида теле-радио соҳасидаги замонавий, илғор технологиялардан самарали фойдаланиш, икки мамлакат журналистларининг ўзаро тажриба алмашиши бўйича таклифлар билдирилди.Ташриф доирасида Асаджон Ходжаев Туркий Кенгаш Бош котиби Багдад Амреев билан ҳам учрашди ва Ўзбекистон ҳамда Кенгашга аъзо мамлакатлар ўртасидаги барча соҳалардаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Ташкил этилаётган бу каби йиғилишлар ахборот соҳасида янги мувоффқиятларга замин бўлиши таъкидланди.Ташрифнинг учинчи кунида Асаджон Ходжаев Тоғли Қорабоғда бўлди. АОКА раҳбари Ўзбекистон ушбу ҳудудда рўй берган нохуш ҳодисалар туфайли бузилган кўҳна обидалар, маданият ва маърифат масканларини тиклаш ишларига ҳисса қўшишга тайёр эканини билдирди.
https://sputniknews.uz/20210401/ozbekiston-togli-qorabogdagi-kohna-obidalarni-tiklashda-yordam-berishga-tayyorligini-bildirdi-18089902.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0c/18271911_120:0:1161:781_1920x0_80_0_0_5400aa62ccb4df4092c197f9bd4d2818.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, озарбайжон, оав
Ўзбекистон медиа вакиллари Туркий Кенгаш давлатлари йиғилишида иштирок этди
09:54 12.04.2021 (янгиланди: 09:57 12.04.2021) Туркий Кенгаш давлатлари ҳамкорлиги доирасида Ўзбекистон делагацияси медиа соҳасига бағишланган йиғилишда иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 12 апр – Sputnik. Ўзбекистон президенти ҳузуридаги АОКА директори Асаджон Ходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Озарбайжоннинг Боку шаҳрида 9-11 апрел кунлари бўлиб ўтган Туркий Кенгаш доирасидаги ахборот ва медиа соҳасидаги йиғилишда
иштирок этди.
Йиғилишда ахборот ва медиа соҳасида халқаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш, ўзаро тажриба алмашиш, хусусан, Кенгашга аъзо мамлакатлар оммавий ахборот воситалари ходимларининг малакасини ошириш бўйича семинарлар, ўқув-курслари, пресс-турлар ташкил этиш каби масалалар муҳокама этилмоқда, - дейилган хабарда.
Шунингдек, ташриф доирасида, Асаджон Ходжаев Озарбайжон Миллий кутубхонаси директори Карим Тоҳиров билан учрашув ўтказди. Учрашувда ахборот-кутубхоначилик соҳасини янада ривожлантириш, замонавий ахборот технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланишда жаҳон тажрибасини жорий этиш каби муҳим масалаларда фикр алмашилди.
Ундан ташқари, шу куни Ўзбекистон делегацияси Озарбайжон Республикаси Президентининг ёрдамчиси – Президент Администрацияси Ташқи сиёсат бўлими мудири Хикмат Гаджиев билан ҳам учрашди. Унда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида ахборот ва медиа соҳасидаги ҳамкорлик муҳим масалалардан бири экани таъкидланди.
АОКА раҳбари, шунингдек, Озарбайжон телевидение ва радиоэшитиришлари” ЁАЖ раиси Ровшан Мамедов билан ҳам учрашди. Мулоқот давомида теле-радио соҳасидаги замонавий, илғор технологиялардан самарали фойдаланиш, икки мамлакат журналистларининг ўзаро тажриба алмашиши бўйича таклифлар билдирилди.
Ташриф доирасида Асаджон Ходжаев Туркий Кенгаш Бош котиби Багдад Амреев билан ҳам учрашди ва Ўзбекистон ҳамда Кенгашга аъзо мамлакатлар ўртасидаги барча соҳалардаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Ташкил этилаётган бу каби йиғилишлар ахборот соҳасида янги мувоффқиятларга замин бўлиши таъкидланди.
Ташрифнинг учинчи кунида Асаджон Ходжаев Тоғли Қорабоғда бўлди. АОКА раҳбари Ўзбекистон ушбу ҳудудда рўй берган нохуш ҳодисалар туфайли бузилган кўҳна обидалар, маданият ва маърифат масканларини тиклаш ишларига ҳисса қўшишга тайёр эканини билдирди.