https://sputniknews.uz/20210412/namanganda-kanaldan-maktab-oquvchisining-jasadi-topildi-u-qotillik-qurboni-bolishi-mumkin-18280767.html
Наманганда каналдан мактаб ўқувчисининг жасади топилди: у қотиллик қурбони бўлиши мумкин
Наманганда каналдан мактаб ўқувчисининг жасади топилди: у қотиллик қурбони бўлиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Наманган вилоятида каналдан бедарак йўқолган вояга етмаган қизнинг жасади топилди.
2021-04-12T13:35+0500
2021-04-12T13:35+0500
2021-04-12T13:47+0500
ҳодисалар
қотиллик
наманган
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1410/27/14102745_0:0:2592:1458_1920x0_80_0_0_ee325bf6f12d8482e5a1716cc4fd2dfc.jpg
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Наманган вилоятида каналдан бедарак йўқолган вояга етмаган қизнинг жасади топилди.Наманган вилояти прокуратураси матбуот хизматининг маълум қилишича, 5 апрель куни фуқаро С.М. туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилган. Унда Чортоқ туманида унинг онаси қарамоғида бўлган қизи М.А. мактабга кетиб, бедарак йўқолганлигини билдирган.Туман прокуратураси марҳума ўқувчи қизнинг яшаш хонадонини кўздан кечирган ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштирган.У қотиллик қурбони бўлган бўлиши мумкинлиги тахмин қилиниб, ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “в” банди (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши очилган.Тезкор-қидирув натижасида 6 апрель куни вояга етмаган М.А.нинг жасади ташқи тан жароҳатларсиз Катта Наманган канали устидан ўтган кўприк остидан топилган.Дастлабки маълумотларга кўра, уни 5 апрель куни соат 10:30 да йигирма икки ёшли келинойиси Ф.Қ. мактабдан олиб чиқиб кетган. Кейин ўша каналга олиб бориб, сувга итариб юборган.Ф.Қ. ҳозирда ушланган ва жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
https://sputniknews.uz/20210207/ashadarda-zovurdan-bir-fuaroning-zhasadi-topildi-15953696.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1410/27/14102745_0:0:2592:1944_1920x0_80_0_0_7f6685be18859556c44381e64cd5adcd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , қотиллик, наманган
ҳодисалар , қотиллик, наманган
Наманганда каналдан мактаб ўқувчисининг жасади топилди: у қотиллик қурбони бўлиши мумкин
13:35 12.04.2021 (янгиланди: 13:47 12.04.2021) Наманган шаҳрида вояга етмаган қизнинг ўлимида унинг келинойиси гумон қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Наманган вилоятида каналдан бедарак йўқолган вояга етмаган қизнинг жасади топилди.
Наманган вилояти прокуратураси матбуот хизматининг
маълум қилишича, 5 апрель куни фуқаро С.М. туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилган. Унда Чортоқ туманида унинг онаси қарамоғида бўлган қизи М.А. мактабга кетиб, бедарак йўқолганлигини билдирган.
Туман прокуратураси марҳума ўқувчи қизнинг яшаш хонадонини кўздан кечирган ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштирган.
У қотиллик қурбони бўлган бўлиши мумкинлиги тахмин қилиниб, ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “в” банди (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши очилган.
Тезкор-қидирув натижасида 6 апрель куни вояга етмаган М.А.нинг жасади ташқи тан жароҳатларсиз Катта Наманган канали устидан ўтган кўприк остидан топилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, уни 5 апрель куни соат 10:30 да йигирма икки ёшли келинойиси Ф.Қ. мактабдан олиб чиқиб кетган. Кейин ўша каналга олиб бориб, сувга итариб юборган.
Ф.Қ. ҳозирда ушланган ва жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.