https://sputniknews.uz/20210412/messi---ideal-variant-hozirgi-chempionlardan-kim-kosmonavt-bolishi-mumkin-18289920.html
Месси - идеал вариант: ҳозирги чемпионлардан ким космонавт бўлиши мумкин?
Месси - идеал вариант: ҳозирги чемпионлардан ким космонавт бўлиши мумкин?
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 12 апр - Sputnik. Бугун Халқаро Космонавтика кунида, Chempoinoat.com ҳозирги спорт чемпионларидан ким Юрий Гагарин ўрнига танловдан ўтиши мумкин эди,
2021-04-12T18:06+0500
2021-04-12T18:06+0500
2021-04-12T18:06+0500
дунёда
юрий гагарин
космос
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/08/1e/14869490_0:16:1222:703_1920x0_80_0_0_295f6c0b250e41d00826653f5a0d7c4f.jpg
ТОШКЕНТ, 12 апр - Sputnik. Бугун Халқаро Космонавтика кунида, Chempoinoat.com ҳозирги спорт чемпионларидан ким Юрий Гагарин ўрнига танловдан ўтиши мумкин эди, - деган саволга жавоб қидириб кўришди. Дастлаб биринчи фазогирга қўйилган талаблар билан танишайлик. Ўша вақтларда мавжуд космик техника имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, биринчи космонавтга жиддий талаблар қўйилган: Хўш, бугунги чемпионлардан қайси бири биринчи фазогир ролига муносиб қаҳрамон бўлиши мумкин? Россиянинг энг машҳур хоккейчиси, Александр Овечкин? – Йўқ, чунки унинг бўйи 188 см, вазни 108 кг. У биринчи космик аппаратга сиғмаган бўларди. Балким футбол юлдузи Криштиану Рональду? – 185 см ва 85 кг, - афсуски у ҳам кераклик ўлчамлардан бироз катта. Лекин Барселона ҳужумчиси Лионель Месси – идеал вариант бўлиши мумкин. Унинг бўйи 170 см, вазни 70 кг. Уни эртагаёқ фазога учирса бўлади. Яна кимлар фазогир бўлиш учун энг лойиқ бўлиши мумкин? Фазогирларни танлашда – биринчи навбатда узоқ вақт давомида катта босимга бардош бериб, ўз хотиржамлигини йўқотмайдиган кишилар танлаб олинади. Маслан Юрий Гагариннинг юрак уриши старт олдидан дақиқасига - 64 маротаба, парвознинг энг мураккаб дақиқаларида – 138 маротаба бўлган. Спортчилар орасида бундай кишилар, одатда, марафончилар орасида ҳамда триатлончилар орасида учрайди. Нега деганда улар 2-3 соат давомида катта жисмоний нагрузкага дош беришлари мумкин. Фазогир бўлишга яна бир тоифа, бу “Формула-1” ҳамда “Ле-Ман 24 соат” автопойгасида иштирок этувчи автомобил пилотлари бўлиши мумкин. Улар ҳам 6-7 соат давомида тинимсиз машина бошқаришади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/08/1e/14869490_117:0:1178:796_1920x0_80_0_0_6e961b5c72ad4e20c3e1d931f61cd81a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, юрий гагарин, космос
дунёда, юрий гагарин, космос
Месси - идеал вариант: ҳозирги чемпионлардан ким космонавт бўлиши мумкин?
Хўш, бугунги чемпион ва спортчилардан қайси бири биринчи фазогир ролига муносиб қаҳрамон бўлиши мумкин?
ТОШКЕНТ, 12 апр - Sputnik. Бугун Халқаро Космонавтика кунида, Chempoinoat.com ҳозирги спорт чемпионларидан ким Юрий Гагарин ўрнига танловдан ўтиши мумкин эди, - деган саволга
жавоб қидириб кўришди.
Дастлаб биринчи фазогирга қўйилган талаблар билан танишайлик. Ўша вақтларда мавжуд космик техника имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, биринчи космонавтга жиддий талаблар қўйилган:
аъло даражадаги солғиқ, ёши 30 дан ошмаслиги, бўйи 170смдан юқори бўлмаслиги ва вазни 68-70 кг дан ошмаслиги керак бўлган. Юрий Гагарин ана шу талабларнинг барчасига мос келган.
Хўш, бугунги чемпионлардан қайси бири биринчи фазогир ролига муносиб қаҳрамон бўлиши мумкин?
Россиянинг энг машҳур хоккейчиси, Александр Овечкин? – Йўқ, чунки унинг бўйи 188 см, вазни 108 кг. У биринчи космик аппаратга сиғмаган бўларди.
Балким футбол юлдузи Криштиану Рональду? – 185 см ва 85 кг, - афсуски у ҳам кераклик ўлчамлардан бироз катта.
Лекин Барселона ҳужумчиси Лионель Месси – идеал вариант бўлиши мумкин. Унинг бўйи 170 см, вазни 70 кг. Уни эртагаёқ фазога учирса бўлади.
Яна кимлар фазогир бўлиш учун энг лойиқ бўлиши мумкин?
Фазогирларни танлашда – биринчи навбатда узоқ вақт давомида катта босимга бардош бериб, ўз хотиржамлигини йўқотмайдиган кишилар танлаб олинади. Маслан Юрий Гагариннинг юрак уриши старт олдидан дақиқасига - 64 маротаба, парвознинг энг мураккаб дақиқаларида – 138 маротаба бўлган.
Спортчилар орасида бундай кишилар, одатда, марафончилар орасида ҳамда триатлончилар орасида учрайди. Нега деганда улар 2-3 соат давомида катта жисмоний нагрузкага дош беришлари мумкин.
Фазогир бўлишга яна бир тоифа, бу “Формула-1” ҳамда “Ле-Ман 24 соат” автопойгасида иштирок этувчи автомобил пилотлари бўлиши мумкин. Улар ҳам 6-7 соат давомида тинимсиз машина бошқаришади.