https://sputniknews.uz/20210411/qirgizistonda-referendum-va-mahalliy-saylovlar-bolib-otmoqda---18263462.html
Қирғизистонда референдум ва маҳаллий сайловлар бўлиб ўтмоқда
Қирғизистонда референдум ва маҳаллий сайловлар бўлиб ўтмоқда
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Қирғизистонда конституциянинг янги таҳрири бўйича референдум ва маҳаллий ҳокимият органларига сайловлар бошланди.
2021-04-11T11:00+0500
2021-04-11T11:00+0500
2021-04-11T11:00+0500
дунёда
қирғизистон
сайловлар
референдум
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0b/18263371_0:0:1300:731_1920x0_80_0_0_504cc99c05fc84bc3b0d0b43f2503442.jpg
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Қирғизистонда конституциянинг янги таҳрири бўйича референдум ва маҳаллий ҳокимият органларига сайловлар бошланди.Sputnik Қирғизистон нашрига хабарига кўра, мамлакат бўйлаб сайлов участкалари соат 20:00 га қадар очиқ бўлади. Референдум иштирокчилари рўйхатида 3,6 миллион киши қайд этилган. Маҳаллий ҳокимият органларига сайловларда 420та шаҳар ва қишлоқ кенгашларидаги 7560 ўринга 18772 номзод даъвогарлик қилмоқда. Конституциянинг янги таҳрири билан мамлакатда бошқарувнинг президент шаклини тасдиқлаш, Халқ қурултойи (Халқ мажлиси) институти киритиш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, президент ва ҳукумат институтларини қайта шакллантириш режалаштирилмоқда. Вазирлар маҳкамасини шакллантириш ва ишига президент масъул бўлади, Вазирлар маҳкамасига эса президент маъмурияти бошлиғи раҳбарлик қилади. Ҳужжат билан парламент депутатларининг сонини 120 нафардан 90 нафаргача қисқартириш таклиф қилинмоқда. Аслида, таклиф қилинаётган янгиликлар парламент-президент бошқарувидан президент бошқаруви шаклига қайтишни англатади - 10 январдаги референдумда уни ёқлаб мамлакат фуқароларининг 80 фоизи овоз берганди. Референдумда сайловчиларнинг 30 фоиздан кўпроғи иштирок этса, бўлиб ўтган деб тан олинади.
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0b/18263371_40:0:1261:916_1920x0_80_0_0_ac8de42527ec8fe3cc417513b3726177.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, қирғизистон, сайловлар, референдум
дунёда, қирғизистон, сайловлар, референдум
Қирғизистонда референдум ва маҳаллий сайловлар бўлиб ўтмоқда
Sputnik Қирғизистон нашрига хабарига кўра, мамлакат бўйлаб сайлов участкалари соат 20:00 га қадар очиқ бўлади
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Қирғизистонда конституциянинг янги таҳрири бўйича референдум ва маҳаллий ҳокимият органларига сайловлар бошланди.
Sputnik Қирғизистон нашрига
хабарига кўра, мамлакат бўйлаб сайлов участкалари соат 20:00 га қадар очиқ бўлади. Референдум иштирокчилари рўйхатида 3,6 миллион киши қайд этилган.
Маҳаллий ҳокимият органларига сайловларда 420та шаҳар ва қишлоқ кенгашларидаги 7560 ўринга 18772 номзод даъвогарлик қилмоқда.
Конституциянинг янги таҳрири билан мамлакатда бошқарувнинг президент шаклини тасдиқлаш, Халқ қурултойи (Халқ мажлиси) институти киритиш таклиф қилинмоқда.
Шунингдек, президент ва ҳукумат институтларини қайта шакллантириш режалаштирилмоқда. Вазирлар маҳкамасини шакллантириш ва ишига президент масъул бўлади, Вазирлар маҳкамасига эса президент маъмурияти бошлиғи раҳбарлик қилади. Ҳужжат билан парламент депутатларининг сонини 120 нафардан 90 нафаргача қисқартириш таклиф қилинмоқда.
Аслида, таклиф қилинаётган янгиликлар парламент-президент бошқарувидан президент бошқаруви шаклига қайтишни англатади - 10 январдаги референдумда уни ёқлаб мамлакат фуқароларининг 80 фоизи овоз берганди. Референдумда сайловчиларнинг 30 фоиздан кўпроғи иштирок этса, бўлиб ўтган деб тан олинади.