Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 85 мингга яқинлашмоқда

© REUTERS / Denis BalibouseПробирка с коронавирусом 2019-nCoV
Пробирка с коронавирусом 2019-nCoV - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2021
Oбуна бўлиш
Даволанаётган 1528 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Кеча Ўзбекистонда яна 198 кишида коронавирус аниқланди. Касалланганлар сони 84 922 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Кеча энг кўп Тошкент шаҳри (130), Тошкент вилояти (22) ва Самарқанда вилоятида (20) қайд этилган. Қолган ҳудудларда 1 тадан 7 тагача янги касалланиш ҳолатлари аниқланган.
Мамлакатда жами 82 760 (+174) киши соғайган ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда. Пандемия бошлангандан буён 634 киши коронавирус қурбонига айланган.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1528 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Янгиликлар лентаси
0