https://sputniknews.uz/20210409/shri-lanka-gozali-tanlovi-katta-janjal-bilan-yakun-topdi-18238886.html
“Шри-Ланка гўзали" танлови катта жанжал билан якун топди
“Шри-Ланка гўзали" танлови катта жанжал билан якун топди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 9 апр – Sputnik. "Миссис Шри-Ланка-2021” танловининг финал босқичида ғолиб бўлган соҳибжамол ва ҳайъат аъзоси ўртасида жанжал юзага келди.
2021-04-09T10:52+0500
2021-04-09T10:52+0500
2021-04-09T10:52+0500
дунёда
мисс - гўзаллик танлови
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1334/21/13342103_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_800f1a49925b08b98a85bb216c1d33f9.jpg
ТОШКЕНТ, 9 апр – Sputnik. "Миссис Шри-Ланка-2021” танловининг финал босқичида ғолиб бўлган соҳибжамол ва ҳайъат аъзоси ўртасида жанжал юзага келди.Sputnik Туркия хабарига кўра, "Миссис Шри-Ланка" унвонига Пушпика Де Силва сазовор бўлган, аммо тож кийдириш маросими вақтида ҳайъат аъзоларидан бири саҳнага отилиб чиқиб онлайн-эфирда Пушпиканинг бошидан тожни юлиб олган. Жюри аъзоси Пушпика ажрашганлигини, демак-ки у танлов ғолибига айлана олмаслигини иддао қилган."Мавжуд қоидаларга мувофиқ, ажрашган аёллар танловда қатнашиш ҳуқуқига эга эмаслар. Айнан шу боис, тожни иккинчи ўринга муносиб кўрилган гўзалга тортиқ этиш лозим", — деб бақирган саҳнада туриб танлов натижасидан норози Каролин.Тожидан маҳрум бўлган гўзал кўзида ёш билан саҳнани тарк этган.Сал кейин ғолиб Facebookда ўзининг ажрашганлиги ҳақидаги маълумотларни рад этган.Натижада танлов ташкилотчилари ғолиб аёлдан узр сўрашган ва унга тожни қайтариб беришган. Гап шундаки, Де Силва эри билан бирга яшамаса-да, аммо расман улар ажрашишмаган. Танловдаги ғалабасини аёл ёлғиз аёлларга бағишлаган.
https://sputniknews.uz/20210323/ozbekistonlik-gozal-17901810.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1334/21/13342103_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_753787990650c08dd63124500f738a87.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, мисс - гўзаллик танлови
дунёда, мисс - гўзаллик танлови
“Шри-Ланка гўзали" танлови катта жанжал билан якун топди
2020 йилда танлов ғолиби бўлган гўзал онлайн-эфирда Пушпиканинг бошидан тожни юлиб олган.
ТОШКЕНТ, 9 апр – Sputnik. "Миссис Шри-Ланка-2021” танловининг финал босқичида ғолиб бўлган соҳибжамол ва ҳайъат аъзоси ўртасида жанжал юзага келди.
Sputnik Туркия хабарига кўра, "Миссис Шри-Ланка" унвонига Пушпика Де Силва сазовор бўлган, аммо тож кийдириш маросими вақтида ҳайъат аъзоларидан бири саҳнага отилиб чиқиб онлайн-эфирда Пушпиканинг бошидан тожни юлиб олган. Жюри аъзоси Пушпика ажрашганлигини, демак-ки у танлов ғолибига айлана олмаслигини иддао қилган.
"Мавжуд қоидаларга мувофиқ, ажрашган аёллар танловда қатнашиш ҳуқуқига эга эмаслар. Айнан шу боис, тожни иккинчи ўринга муносиб кўрилган гўзалга тортиқ этиш лозим", — деб бақирган саҳнада туриб танлов натижасидан норози Каролин.
Тожидан маҳрум бўлган гўзал кўзида ёш билан саҳнани тарк этган.
Сал кейин ғолиб Facebookда ўзининг ажрашганлиги ҳақидаги маълумотларни рад этган.
Натижада танлов ташкилотчилари ғолиб аёлдан узр сўрашган ва унга тожни қайтариб беришган. Гап шундаки, Де Силва эри билан бирга яшамаса-да, аммо расман улар ажрашишмаган. Танловдаги ғалабасини аёл ёлғиз аёлларга бағишлаган.