Ўзбекистон МДҲда биринчи бўлиб пивони маркировка қилишни бошлади

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишРабота ликероводочного завода "СПИ-РВВК" в Калининграде
Работа ликероводочного завода СПИ-РВВК в Калининграде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
Oбуна бўлиш
Давлат Солиқ қўмитаси хусусий ишлаб чиқариувчилар билан ҳамкорликда Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб пиво ва алкогол маҳсулотларини маркировка қилишни бошлади.
ТОШКЕНТ, 8 апр - Sputnik. Ўзбекистон – МДҲ ҳудудида пиво маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировка қилишни йўлга қўйган биринчи ва ягона давлат бўлди деб хабар қилмоқда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати.
Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистонда 2021 йилнинг 1 январидан тамаки ва алкоголь, шу жумладан пиво маҳсулотларини рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш бошланган.

2021 йил 1 апрелдан республикадаги 3та йирик пиво заводида(умумий бозорнинг 76,9%)маркировкаланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, - дейилган хабарда.

Ундан ташқари 7,8 мингдан ортиқ тамаки ва алкоголь маҳсулотлари айланмаси занжири тизими иштирокчилари рўйхатдан ўтказилган.
Маркировка қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20ноябрдаги 737-сонли қарорига мувофиқ давлат-хусусий ҳамкорлик шартномаси асосида "CRPT Turon" МЧЖ билан биргаликда амалга оширилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0