https://sputniknews.uz/20210407/urganch-temurbeklar-maktabi-harbiy-akademik-litseyi-faoliyati-tugatiladi-18193228.html
Урганч “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейи фаолияти тугатилади
Урганч “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейи фаолияти тугатилади
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Урганч “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейи фаолияти тугатилади. Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар
2021-04-07T10:45+0500
2021-04-07T10:45+0500
2023-10-31T12:16+0500
жамият
урганч
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/07/18193107_0:0:1301:731_1920x0_80_0_0_c97510f92da05bd3dbc6ae37161c3ae6.jpg
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Урганч “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейи фаолияти тугатилади. Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар қилди.Таъкидланишича, ПҚ-4375-сонли қарорнинг 6-банди талабларига кўра Мудофаа вазирлиги ҳарбий-юридик йўналишдаги Урганч академик лицейи фаолиятини тўхтатиш белгиланган. Бундан ташқари, унинг биноларини 2019/2020 ўқув йили якунлагандан сўнг Хоразм ҳокимлигига топшириш кўзда тутилган.Урганч “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейи 37 йиллик тарихга эга. У дастлаб 1984 йилда республика (Ўзбекистон ССР) рус тили ва жисмоний тарбия фанларини чуқурлаштирилган ўргатишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати дея ташкил этилган.2007 йилда тегишли қарор билан 450 ўринли Ҳарбий юридик йўналишдаги Урганч академик лицейи ташкил этилган.Президентнинг 2017 йил 5 июлдаги фармони билан ушбу муассаса Урганч “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академк лицейи дея номланган. Ҳозирги кунда лицейда 23 нафар ўқитувчи-педагоглар, 37 нафар ишчи-хизматчилар ва 10 нафарга яқин харбий хизматчилар жами 70 нафарга яқин шахсий таркиб иш фаолиятини юритиб келмоқда.2019-2020 ўқув йилида битирувчилар сони 150 нафар бўлган. Шундан 119 нафар ўқувчи (79,33 % ) олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинган.
https://sputniknews.uz/20190715/Yangi-Temurbeklar-maktabi-arbiy-akademik-litseylari-tashkil-etildi-12006437.html
урганч
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/07/18193107_160:0:1135:731_1920x0_80_0_0_79dbd023d8001cc81e6544a7a529867a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, урганч
Урганч “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейи фаолияти тугатилади
10:45 07.04.2021 (янгиланди: 12:16 31.10.2023) ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Урганч “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейи фаолияти тугатилади. Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар қилди.
Таъкидланишича, ПҚ-4375-сонли қарорнинг 6-банди талабларига кўра Мудофаа вазирлиги ҳарбий-юридик йўналишдаги Урганч академик лицейи фаолиятини тўхтатиш белгиланган. Бундан ташқари, унинг биноларини 2019/2020 ўқув йили якунлагандан сўнг Хоразм ҳокимлигига топшириш кўзда тутилган.
“Юқоридаги қарорга асосан, 2021 йилда лицей ўқувчиларининг таълим жараёни тугаганидан сўнг, Урганч “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейи фаолияти тўхтатилади”, - дейилган хабарда.
Урганч “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейи 37 йиллик тарихга эга. У дастлаб 1984 йилда республика (Ўзбекистон ССР) рус тили ва жисмоний тарбия фанларини чуқурлаштирилган ўргатишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати дея ташкил этилган.
2007 йилда тегишли қарор билан 450 ўринли Ҳарбий юридик йўналишдаги Урганч академик лицейи ташкил этилган.
Президентнинг 2017 йил 5 июлдаги
фармони билан ушбу муассаса Урганч “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академк лицейи дея номланган.
Ҳозирги кунда лицейда 23 нафар ўқитувчи-педагоглар, 37 нафар ишчи-хизматчилар ва 10 нафарга яқин харбий хизматчилар жами 70 нафарга яқин шахсий таркиб иш фаолиятини юритиб келмоқда.
2019-2020 ўқув йилида битирувчилар сони 150 нафар бўлган. Шундан 119 нафар ўқувчи (79,33 % ) олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинган.