https://sputniknews.uz/20210407/ozbekiston-va-qirgiziston-550-mln-dollardan-ziyod-60-ta-loyihani-amalga-oshiradi-18198393.html
Ўзбекистон ва Қирғизистон 550 млн доллардан зиёд 60 та лойиҳани амалга оширади
Ўзбекистон ва Қирғизистон 550 млн доллардан зиёд 60 та лойиҳани амалга оширади
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон саноат кооперацияси соҳасида 550 млн доллардан ортиқ бўлган 60 та қўшма лойиҳани амалга оширади. Бу ҳақда
2021-04-07T13:34+0500
2021-04-07T13:34+0500
2021-04-07T13:34+0500
иннопром 2021
ўзбекистон
ҳамкорлик
қирғизистон
сардор умурзаков
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/07/18194800_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_7894ace7006f39bf6314f2588002938f.jpg
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон саноат кооперацияси соҳасида 550 млн доллардан ортиқ бўлган 60 та қўшма лойиҳани амалга оширади. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковнинг Қирғизистон энергетика ва саноат вазири Кубанчибек Турдубаев билан учрашувида маълум бўлди.“Иннопром” кўргазмасида доирасида бўлиб ўтган ушбу учрашувда томонлар саноат кооперацияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича “Йўл харитаси”ни қабул қилган. Унда 550 млн доллардан ортиқ бўлган 60 та қўшма лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган.Ўзбекистон эришилган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, “Йўл харитаси”ни янги саноат лойиҳалари билан тўлдириш учун биргаликда иш олиб бориш мақсадида яқин ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.Энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Соҳага оид бир қатор масалалар муҳокама қилинди, уларнинг ҳал этилиши бу борадаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш имконини беради.Қайд этиш жоизки, мавжуд икки томонлама келишувларга кўра, бу йил давомида ўзбек-қирғиз савдо ҳажмини 1 млрд долларга, кейинги бир неча йил давомида эса 2 млрд долларга етказиш вазифаси қўйилган. Шу нуқтаи назардан, томонлар етказиб бериш тизимини ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон ва Қирғизистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни истиқболли бозорларга олиб чиқиш бўйича улгуржи-тақсимот ва логистика марказларини ривожлантиришни жадаллаштиришга келишиб олди.
https://sputniknews.uz/20210402/ozbekiston-qirgizistonda-tikuvchilik-fabrikasini-18111061.html
ўзбекистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/07/18194800_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_477248cd1c1ead9fd4ccae85e81e82e0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иннопром 2021, ўзбекистон, ҳамкорлик, қирғизистон, сардор умурзаков
иннопром 2021, ўзбекистон, ҳамкорлик, қирғизистон, сардор умурзаков
Ўзбекистон ва Қирғизистон 550 млн доллардан зиёд 60 та лойиҳани амалга оширади
Ўзбкистон ва Қирғизистон “Йўл харитаси”ни қабул қилди. Унда 550 млн доллардан ортиқ бўлган 60 та қўшма лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон саноат кооперацияси соҳасида 550 млн доллардан ортиқ бўлган 60 та қўшма лойиҳани амалга оширади. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковнинг Қирғизистон энергетика ва саноат вазири Кубанчибек Турдубаев билан учрашувида
маълум бўлди. “Иннопром” кўргазмасида доирасида бўлиб ўтган ушбу учрашувда томонлар саноат кооперацияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича “Йўл харитаси”ни қабул қилган. Унда 550 млн доллардан ортиқ бўлган 60 та қўшма лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган.
Ўзбекистон эришилган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, “Йўл харитаси”ни янги саноат лойиҳалари билан тўлдириш учун биргаликда иш олиб бориш мақсадида яқин ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Соҳага оид бир қатор масалалар муҳокама қилинди, уларнинг ҳал этилиши бу борадаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш имконини беради.
Қайд этиш жоизки, мавжуд икки томонлама келишувларга кўра, бу йил давомида ўзбек-қирғиз савдо ҳажмини 1 млрд долларга, кейинги бир неча йил давомида эса 2 млрд долларга етказиш вазифаси қўйилган.
Шу нуқтаи назардан, томонлар етказиб бериш тизимини ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон ва Қирғизистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни истиқболли бозорларга олиб чиқиш бўйича улгуржи-тақсимот ва логистика марказларини ривожлантиришни жадаллаштиришга келишиб олди.