https://sputniknews.uz/20210407/otgan-yili-671-mlrd-somlik-noqonuniy-xarajat-va-ozlashtirishlar-aniqlandi--hisob-palatasi-18202925.html
Ўтган йили 671 млрд сўмлик ноқонуний харажат ва ўзлаштиришлар аниқланди – Ҳисоб палатаси
Ўтган йили 671 млрд сўмлик ноқонуний харажат ва ўзлаштиришлар аниқланди – Ҳисоб палатаси
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Ҳисоб палатаси 2020 йилда жами 671,3 млрд сўмлик ноқонуний харажатлар, камомад ва ўзлаштиришларни аниқлади. Бу ҳақда палата раисининг
2021-04-07T16:00+0500
2021-04-07T16:00+0500
2021-04-07T16:00+0500
иқтисод
ҳисоб палатаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/75/14177569_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_42894f4ddf1101ad677df78d82814088.jpg
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Ҳисоб палатаси 2020 йилда жами 671,3 млрд сўмлик ноқонуний харажатлар, камомад ва ўзлаштиришларни аниқлади. Бу ҳақда палата раисининг биринчи ўринбосари Б. Туробовнинг Қонунчилик палатасида берган ҳисоботида маълум қилинди.Ҳисоб палатаси 2020 йилда 87 та назорат тадбирлари ва таҳлилий ўрганишлар, Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширган.Аниқланган 23,8 млрд. сўмлик камомад ва ноқонуний харажатлар ҳамда ортиқча молиялаштирилган 8,4 млрд. сўм маблағлар жамғармага қайтарилган.Бундан ташқари, ўрганиш ва таҳлиллар натижасида жами 801,5 млрд. сўмлик қўшимча даромад манбалари мавжудлиги аниқланган. Шундан 233,5 млрд. сўмининг ундирилиши таъминланган ва қолган қисмларини ундириш чоралари белгиланган.Депутатлар Халқ таълими вазирлиги муассасаларида 192,2 млрд сўмлик молиявий хато, камчиликлар ва ўзлаштиришлар аниқланганига алоҳида эътибор берган. Шунингдек, улар халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан 21 млрд сўмлик самарасиз харажатларга йўл қўйилганини танқид қилишган. Мисол тариқасида, Беруний туманида 420 млн сўмга қурилиб фойдаланишга қабул қилингани кўрсатилган 58-мактаб филиалида умуман қурилиш бўлмаган.
https://sputniknews.uz/20201020/Pandemiya-kharazhatlari-2021-yilgi-davlat-byudzhetida-am-isobga-olindi-15216157.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/75/14177569_256:0:2987:2048_1920x0_80_0_0_8ccae79d654fe0005f55fb9d132fbcf0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ҳисоб палатаси
Ўтган йили 671 млрд сўмлик ноқонуний харажат ва ўзлаштиришлар аниқланди – Ҳисоб палатаси
Ҳисоб палатаси 2020 йилда 87 та назорат тадбирлари ва таҳлилий ўрганишлар олиб борган.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Ҳисоб палатаси 2020 йилда жами 671,3 млрд сўмлик ноқонуний харажатлар, камомад ва ўзлаштиришларни аниқлади. Бу ҳақда палата раисининг биринчи ўринбосари Б. Туробовнинг Қонунчилик палатасида берган ҳисоботида
маълум қилинди. Ҳисоб палатаси 2020 йилда 87 та назорат тадбирлари ва таҳлилий ўрганишлар, Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширган.
“2020 йилда ўтказилган назорат тадбирлари натижасида жами 671,3 млрд. сўмлик ноқонуний харажатлар, камомад ва ўзлаштиришлар ҳамда самарасиз харажатлар, 1 трлн. сўмдан ортиқ харажатларни оптималлаштириш имкониятлари аниқланган”, - дейилган хабарда.
Аниқланган 23,8 млрд. сўмлик камомад ва ноқонуний харажатлар ҳамда ортиқча молиялаштирилган 8,4 млрд. сўм маблағлар жамғармага қайтарилган.
Бундан ташқари, ўрганиш ва таҳлиллар натижасида жами 801,5 млрд. сўмлик қўшимча даромад манбалари мавжудлиги аниқланган. Шундан 233,5 млрд. сўмининг ундирилиши таъминланган ва қолган қисмларини ундириш чоралари белгиланган.
Депутатлар Халқ таълими вазирлиги муассасаларида 192,2 млрд сўмлик молиявий хато, камчиликлар ва ўзлаштиришлар аниқланганига алоҳида эътибор берган. Шунингдек, улар халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан 21 млрд сўмлик самарасиз харажатларга йўл қўйилганини танқид қилишган. Мисол тариқасида, Беруний туманида 420 млн сўмга қурилиб фойдаланишга қабул қилингани кўрсатилган 58-мактаб филиалида умуман қурилиш бўлмаган.