Фарғоналик отахонлар 7 кунда Самарқандга бориб келишди - фото

Oбуна бўлиш
Фарғоналик 30 нафар нуроний ва отахонлар 7 кунда велосипедда Самарқандга бориб келишди.
ТОШКЕНТ, 7 апр - Sputnik. Фарғоналик отахонлар 7 кунда велосипедда самарқандга бориб келишди. Кеча, 6 апрель куни улар Фарғонада тантанали кутиб олинди, деб хабар қилмоқда вилоят ҳокимлиги.
Маълум бўлишича 30 нафар нуроний ва отахонлар 31 март куни Қўштепа туманидан Самарқанд шаҳригача велосипедда йўлга чиқишган. Фарғонадан Самарқандгача масофа ўртача 630 километрни ташкил қилади.
Ушбу веломарфаоннинг асосий мақсади - соғлом турмуш тарзини ва оммавий спортни аҳоли орасида кенг тарғиб этиш.
Отахонлар ораси ёши энг катта бўлган иштирокчи – 79 ёшда. Велосипед иштиёқмандлари бундан олдин бутун Фарғона водийсини велосипедда айланиб чиқишган ва Тошкентга ҳам бориб келишган.
Келгуси режа – Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига велосаёҳат уюштирш.
1/6
2/6
3/6
4/6
5/6
6/6
Янгиликлар лентаси
0