Тошкент метросида "тўй" қилган ёшлар жазоланади

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишНовые вагоны Екатеринбургского метро
Новые вагоны Екатеринбургского метро - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2021
Oбуна бўлиш
Бир гуруҳ тик-токчилар Тошкент метроси вагони ичида ўзбекча тўй, келин салом ва чойхона саҳналарини уюштириб интернетда тарқатиб юборишган.
ТОШКЕНТ, 6 апр - Sputnik. Бир гуруҳ тик-токчи ёшлар Тошкент метрополитени вагони ичида ўзбекча тўй саҳналарини уюштириб, унинг видеосини ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборишган.
Транспорт вазирлиги ушбу видеолавҳага алоқадор бўлган шахсларга ёки уларнинг ҳомийларига нисабатан тегишли жазо чораси қўлланилишини маълум қилган. ИИВ айни дамда ушбу ёшларни қидирмоқда.
Вазирлик айтишига кўра, метрополлитенга хонтахта олиб кириш ёки миллий либосда юриш таъқиқланмаган. Шунингдек назоратчилар фақат метро бекатларидан бор. Вагон ичида улар йўқ. Шунингдек видеолавҳада акс этган ёшлар жамоат транспортида ниқобсиз бўлган.
Янгиликлар лентаси
0