https://sputniknews.uz/20210406/phanes-group-navoiy-viloyatida-quyosh-fotoelektr-stantsiya-quradi-18176269.html
“Phanes Group” Навоий вилоятида қуёш фотоэлектр станция қуради
“Phanes Group” Навоий вилоятида қуёш фотоэлектр станция қуради
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва “Phanes Group” халқаро компанияси ўртасида Навоий вилоятининг Нурота тумани ҳудудида қуёш электр
2021-04-06T13:33+0500
2021-04-06T13:33+0500
2021-04-06T13:33+0500
иқтисод
электр энергияси
энергетика вазирлиги
қуёш фотоэлектр станцияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/06/18176075_0:0:3147:1770_1920x0_80_0_0_68f365c96ba58e5831c4a11165021c4f.jpg
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва “Phanes Group” халқаро компанияси ўртасида Навоий вилоятининг Нурота тумани ҳудудида қуёш электр станциясини (ҚЭС) қуриш тўғрисида инвестиция шартномаси имзоланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.Шунингдек, маросим давомида “Phanes Group” ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ўртасида электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битим имзоланган.Имзоланган ҳужжат 200 МВт қувватга эга бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш, эгалик қилиш ва эксплуатация қилиш учун техник ва тижорий шартларни, шунингдек, 60 км узунликдаги 220/110 кВ подстанциясини ўз ичига олади.“Phanes Group” бош офиси БААнинг Дубай шаҳрида жойлашган. У қуёш энергияси, шунингдек, инвестиция ва активларни бошқариш соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан шуғулланувчи халқаро компания ҳисобланади. Компания 2012 йилда ташкил этилган. У ривожланаётган бозорларга, айниқса Африка, Яқин Шарқ, Марказий Осиё ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларига алоҳида эътибор қаратмоқда.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Aksa Enerji” турк компанияси Тошкент вилоятининг Қибрай туманида умумий қуввати 470 МВт бўлган иккита иссиқлик электр станциясини (ИЭС) қуриши хабар қилинган эди.
https://sputniknews.uz/20201230/Uch-viloyatda-ush-fotoelektr-stantsiyasi-uriladi-15706045.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/06/18176075_173:0:2904:2048_1920x0_80_0_0_df5a194097092fe4b1549a87aa455546.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, электр энергияси, энергетика вазирлиги, қуёш фотоэлектр станцияси
иқтисод, электр энергияси, энергетика вазирлиги, қуёш фотоэлектр станцияси
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва “Phanes Group” халқаро компанияси ўртасида Навоий вилоятининг Нурота тумани ҳудудида қуёш электр станциясини (ҚЭС) қуриш тўғрисида инвестиция шартномаси имзоланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати
хабар қилмоқда.
Шунингдек, маросим давомида “Phanes Group” ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ўртасида электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битим имзоланган.
Имзоланган ҳужжат 200 МВт қувватга эга бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш, эгалик қилиш ва эксплуатация қилиш учун техник ва тижорий шартларни, шунингдек, 60 км узунликдаги 220/110 кВ подстанциясини ўз ичига олади.
“Phanes Group” бош офиси БААнинг Дубай шаҳрида жойлашган. У қуёш энергияси, шунингдек, инвестиция ва активларни бошқариш соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан шуғулланувчи халқаро компания ҳисобланади. Компания 2012 йилда ташкил этилган. У ривожланаётган бозорларга, айниқса Африка, Яқин Шарқ, Марказий Осиё ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларига алоҳида эътибор қаратмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Aksa Enerji” турк компанияси Тошкент вилоятининг Қибрай туманида умумий қуввати 470 МВт бўлган иккита иссиқлик электр станциясини (ИЭС) қуриши хабар
қилинган эди.