https://sputniknews.uz/20210406/ozbekiston-uchun-foydali-belarus-innopromda-qanday-mahsulotlarni-taqdim-etdi-18186599.html
Ўзбекистон учун фойдали: Беларуснинг энг сара маҳсулотлари “Иннопром”да
Ўзбекистон учун фойдали: Беларуснинг энг сара маҳсулотлари “Иннопром”да
Sputnik Ўзбекистон
Кўргазмада машинасозлик, металлургия, энергетика, фармацевтика, кимё ва тиббиёт соҳаларда фаолият кўрсатувчи 200тадан ортиқ корхона иштирок этмоқда. 06.04.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-04-06T18:15+0500
2021-04-06T18:15+0500
2021-04-06T18:43+0500
иннопром 2021
ўзбекистон
беларусь
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/06/18181409_0:71:3386:1977_1920x0_80_0_0_2717be5e54fc41cae65046d40ebb5324.jpg
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. "Иннопром. Ўзбекистонда йирик саноат ҳафталиги" халқаро кўргазмаси айни қизғин паллада.Унда машинасозлик, металлургия, энергетика, фармацевтика, кимё ва тиббиёт соҳаларда фаолият кўрсатувчи 200тадан ортиқ корхона иштирок этмоқда. Бутун дунёдан Арманистон, Германия, Италия, Корея, Хитой, Россия, Туркия, Франция, Чехия, Япония, ЕОИИ ва Марказий Осиё давлатлари саноатчилар ўз ютуқларини намойиш этишмоқда.Беларуслар ҳам "БелАЗ", "МАЗ", "Нива-холдинг", "Белшина", "Лидселмаш" холдинги бошқарув компанияси, "Аcадемфарм", "Атлант", "Амкодор", "Лидагропроммаш", "Могилевлифтмаш", "Белcард" ва бошқалар ўз маҳсулотларини кўрсатишмоқда.Компаниялар Ўзбекистон учун фойдали бўлиши мумкин бўлган технологияларни тақдим этишди - масалан, кунлик юриш масофаси 300 км гача бўлган электробус ва 1524 мм паст йўл изли трамвай.Бундан ташқари, Беларус қишлоқ хўжалигида фойдали бўладиган - картошкани ва бошқа илдиз экинларини комплекс қайта ишлаш машиналарини тақдим этди.Шунингдек, енгил машиналар, жамоат транспорти ва қишлоқ хўжалиги техникалари учун шиналар намойиш этилди.Тиббиёт соҳаси бўйича беларуслар COVID-19 ҳолатида нафас олиш ва юрак-қон томир тизимлари патологияларини комплекс даволаш ускуналари билан ҳайрон қолдиришди – аналоги МДҲда йўқ.Коронавирусни даволаш учун "Риваксан" препарати кўргазманинг марказий объектларидан бирига айланди.Култиватор-ўсимлик озиқлантирувчи, пуркагич, лифтлар, электродвигателлар, саноат маҳсулотлари, консол-фрезер дастгоҳ, двигателлар ва машиналарнинг бошқа қисмлари, насослар, мой фильтрлари – Беларуснинг барча маҳсулотлари “Иннопром” кўргазмасида намойиш этилган.Made in Belarus экспозицияси бош муаллифи - Беларусь савдо-саноат палатасининг “Белинтерэкспо” корхонаси.
ўзбекистон
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/06/18181409_328:0:3059:2048_1920x0_80_0_0_379ee7113632f5bfdfcae29b3e43d2dd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иннопром 2021, ўзбекистон, беларусь
иннопром 2021, ўзбекистон, беларусь
Ўзбекистон учун фойдали: Беларуснинг энг сара маҳсулотлари “Иннопром”да
18:15 06.04.2021 (янгиланди: 18:43 06.04.2021) Кўргазмада машинасозлик, металлургия, энергетика, фармацевтика, кимё ва тиббиёт соҳаларда фаолият кўрсатувчи 200тадан ортиқ корхона иштирок этмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. "Иннопром. Ўзбекистонда йирик саноат ҳафталиги" халқаро кўргазмаси айни қизғин паллада.
Унда машинасозлик, металлургия, энергетика, фармацевтика, кимё ва тиббиёт соҳаларда фаолият кўрсатувчи 200тадан ортиқ корхона иштирок этмоқда.
Бутун дунёдан Арманистон, Германия, Италия, Корея, Хитой, Россия, Туркия, Франция, Чехия, Япония, ЕОИИ ва Марказий Осиё давлатлари саноатчилар ўз ютуқларини намойиш этишмоқда.
Беларуслар ҳам "БелАЗ", "МАЗ", "Нива-холдинг", "Белшина", "Лидселмаш" холдинги бошқарув компанияси, "Аcадемфарм", "Атлант", "Амкодор", "Лидагропроммаш", "Могилевлифтмаш", "Белcард" ва бошқалар ўз маҳсулотларини кўрсатишмоқда.
Компаниялар Ўзбекистон учун фойдали бўлиши мумкин бўлган технологияларни тақдим этишди - масалан, кунлик юриш масофаси 300 км гача бўлган электробус ва 1524 мм паст йўл изли трамвай.
Бундан ташқари, Беларус қишлоқ хўжалигида фойдали бўладиган - картошкани ва бошқа илдиз экинларини комплекс қайта ишлаш машиналарини тақдим этди.
Шунингдек, енгил машиналар, жамоат транспорти ва қишлоқ хўжалиги техникалари учун шиналар намойиш этилди.
Тиббиёт соҳаси бўйича беларуслар COVID-19 ҳолатида нафас олиш ва юрак-қон томир тизимлари патологияларини комплекс даволаш ускуналари билан ҳайрон қолдиришди – аналоги МДҲда йўқ.
Коронавирусни даволаш учун "Риваксан" препарати кўргазманинг марказий объектларидан бирига айланди.
Култиватор-ўсимлик озиқлантирувчи, пуркагич, лифтлар, электродвигателлар, саноат маҳсулотлари, консол-фрезер дастгоҳ, двигателлар ва машиналарнинг бошқа қисмлари, насослар, мой фильтрлари – Беларуснинг барча маҳсулотлари “Иннопром” кўргазмасида намойиш этилган.
Made in Belarus экспозицияси бош муаллифи - Беларусь савдо-саноат палатасининг “Белинтерэкспо” корхонаси.