Пермь ўлкаси ва Фарғона вилояти туризм соҳасида қатор келишувларга эришди

© Flickr / t_y_lПамятник в Фергане
Памятник в Фергане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2021
Oбуна бўлиш
Пермь ўлкаси ва Фарғона вилояти битим доирасида туризм соҳасида қатор ишларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтаётган “ИННОПРОМ” халқаро саноат кўргазмаси доирасида Россиянинг Пермь ўлкаси ҳукумати ва Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти ҳокимияти ўртасида икки томонлама ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Ушбу битим билан 2021-2022 йилларда Фарғона вилояти ҳамда Пермь ўлкаси ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, гуманитар ва бошқа соҳаларда амалга ошириладиган ҳамкорликдаги лойиҳалар ва тадбирлар бўйича битимга илова шаклида чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Жумладан, туризм соҳасида қатор ишларни амалга ошириш мўлжалланган: 2021-2022 йилларда сайёҳлик маҳсулотлари тўғрисидаги намойиш материаллари билан ўзаро алмашиш, икки томон туроператорлари учун тур ташкил этиш ҳамда отельерлар форумини ташкил этиш.
Бу ишларни амалга ошириш Пермь ўлкаси туризм ва ёшлар сиёсати агентлиги ва Фарғона вилояти туризмни ривожлантириш бошқармаси зиммасига юкланган.
Пермь и Фергана подпишут соглашение о многостороннем сотрудничестве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2021
Пермь ўлкаси ва Фарғона вилояти ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзолайди
Эслатиб ўтамиз, 5 апрель куни Тошкент шаҳрида “ИННОПРОМ. Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини бошлади. Унда дунёнинг 20 мамлакатидан 300 дан ортиқ компаниялар қатнашмоқда. Кўргазма дастури доирасида 15 га яқин кенг қамровли тадбирлар ва 200 дан ортиқ бизнес-учрашувлар ташкил этиш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0