https://sputniknews.uz/20210403/fargonada-yirik-miqdordagi-dollarlarni-teng-yarim-narxida-sotayotgan-shaxslar-qolga-olindi-18129169.html
Фарғонада йирик миқдордаги долларларни ярим нархида сотаётган шахслар қўлга олинди
Фарғонада йирик миқдордаги долларларни ярим нархида сотаётган шахслар қўлга олинди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида йирик миқдордаги сохта долларларни қарийб ярим нархида сотаётган фуқаролар ички ишлар ходимлари ва ДХХ
2021-04-03T14:30+0500
2021-04-03T14:30+0500
2021-04-03T14:31+0500
жамият
ақш доллари
жиноят
иив
сохта валюта
фарғона вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/10/14989219_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_cf0dbf2532a8cf6ae1d75dece1d97bee.jpg
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида йирик миқдордаги сохта долларларни қарийб ярим нархида сотаётган фуқаролар ички ишлар ходимлари ва ДХХ томонидан қўлга олинди.Фуқаролар вилоят ИИБ ЖҚБ ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-тадбирда қўлга олинган.Терговга қадар текширувда 42 ёшли Козим, 36 ёшли Шавкатбек ва 48 ёшли Абдувохид 24 850 АҚШ доллар қийматига тенг сохта пулларни шартли равишда мижоз сифатида жалб қилинган фуқарога Қўқон шаҳридаги чойхоналарнинг бирида 10 минг АҚШ долларига сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида, ушбу фуқаролар сохта валютани пулларни полиграфик усулда нусха кўчириб кўпайтирувчи рангли принтер ёрдамида тайёрлаганликлари аниқланган.Қўқон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 24 850 АҚШ долларини сотаётган фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 3-қисми “а” банди (Қалбаки пуллар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
https://sputniknews.uz/20200211/Ozbekistonda-soxta-20-ming-dollarni-sotmochi-bolgan-qirizistonlik-qolga-olindi-13440700.html
фарғона вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/10/14989219_233:0:2964:2048_1920x0_80_0_0_dc4f2ccb7704a961a02491f5d5964fa1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ақш доллари, жиноят, иив, сохта валюта, фарғона вилояти
жамият, ақш доллари, жиноят, иив, сохта валюта, фарғона вилояти
Фарғонада йирик миқдордаги долларларни ярим нархида сотаётган шахслар қўлга олинди
14:30 03.04.2021 (янгиланди: 14:31 03.04.2021) Фуқаролар сохта валютани пулларни полиграфик усулда нусха кўчириб кўпайтирувчи рангли принтер ёрдамида тайёрлаганликлари аниқланган.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида йирик миқдордаги сохта долларларни қарийб ярим нархида сотаётган фуқаролар ички ишлар ходимлари ва ДХХ томонидан қўлга олинди.
Фуқаролар вилоят ИИБ ЖҚБ ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-тадбирда қўлга олинган.
Терговга қадар текширувда 42 ёшли Козим, 36 ёшли Шавкатбек ва 48 ёшли Абдувохид 24 850 АҚШ доллар қийматига тенг сохта пулларни шартли равишда мижоз сифатида жалб қилинган фуқарога Қўқон шаҳридаги чойхоналарнинг бирида 10 минг АҚШ долларига сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида, ушбу фуқаролар сохта валютани пулларни полиграфик усулда нусха кўчириб кўпайтирувчи рангли принтер ёрдамида тайёрлаганликлари аниқланган.
Қўқон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 24 850 АҚШ долларини сотаётган фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 3-қисми “а” банди (Қалбаки пуллар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.