Марказий Осиёда энг йирик: Ўзбекистондаги ШЭС қуввати янада ошади

© Sputnik / Алексей ПавлишакВетрогенераторы
Ветрогенераторы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.04.2021
Oбуна бўлиш
“Masdar” компанияси шамол электр станцияси қувватини 1,5 ГТтга оширади.
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларининг (БАА) “Masdar” компанияси томонидан Ўзбекистондаги шамол электр станциялари бўйича ўз лойиҳаси қувватини 1,5 ГВтгача ошириш бўйича келишувни имзолади, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Тошкентда 1 апрель куни Марказий Осиёда энг йирик шамол парки қурилишига доир қарор қабул қилишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда видеомурожаат билан Бош вазир ўринбосари Сардор Умрзаков, Энергетика вазири Алишер Султанов, БААнинг иқлим ўзгариши бўйича махсус элчиси ҳамда саноат ва илғор технологиялар вазири доктор Султон Аҳмад Ал Жобир, БАА Энергетика ва инфратузилма вазири Е. Сухайл Ал Мазруей иштирок этди.
Экскурсия по Тахиаташской ТЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2021
Қорақалпоғистоннинг иккинчи мўъжизаси: ноёб "Тахиатош" ИЭСга фотосаёҳат
Лойиҳа қувватини кенгайтириш тўғрисидаги келишув инвестор - Masdar компанияси бош директори Муҳаммад Жамил Ал Рамоҳий ва Ўзбекистон томонидан А.Султанов имзолади.
2020 йилда “Masdar” компанияси Ўзбекистон ҳукумати билан қуввати 500 мегаватт (МВт) бўлган шамол электр станцияси, мамлакатда тоза энергия соҳасидаги иккинчи кенг кўламли лойиҳа ва Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш, қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича икки томонлама келишувлар имзолади. Лойиҳа 600 миллион доллардан ортиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилади.
Янги келишув имзоланиши билан Навоий вилоятининг Зарафшон туманида жойлашадиган лойиҳа қуввати 1,5 ГВтга ошди, бу келгусида Ўзбекистонга 2030 йилга бориб шамол электр станциялари (ШЭС) ҳисобига 3 ГВтгача электр энергияси ишлаб чиқиш бўйича мақсадларига эришишга ёрдам беради.
Зарафшондаги қуввати 500 МВт бўлган ШЭС 2024 йил охирига келиб ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Мазкур қувват ҳисобига ШЭС 500 000 та уй-жой таъминоти учун етарли бўлган электр энергияси ҳажмини ишлаб чиқиш имкониятига эга бўлади. Бу шунингдек, атмосферага йилига 1,1 млн тоннагача карбонат ангидрид гази чиқарилишининг олдини олишга ёрдам беради.
Янгиликлар лентаси
0