Ўзбекистонда олтин, мис ва вольфрам конлари топилди – Геология қўмитаси

© Sputnik / Евгений Епанчинцев / Медиабанкка ўтишМесторождение золота
Месторождение золота - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.04.2021
Oбуна бўлиш
Геологлар касб байрами арафасида қўмита вакили 2020 йилда эришилган ютуқлар ва 2021 йилги режалар ҳақида айтиб берди.
ТОШКЕНТ, 2 апр – Sputnik. Ўзбекистонда олтин, мис ва вольфрам заҳиралари топилди, деб хабар қилди Геология қўмитасининг Минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта ишлаш бошқармаси бошлиғи Асрор Рустамов.
Ўтган 2020 йил давомида Қизилқумда катта олтин кони топилди. Чуқурқудуқ номли ушбу конда олтин заҳиралари 130 тонна деб баҳоланмоқда. Ушбу олтин конини давлат балансига олдик.
Золотой слиток  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2020
Ўзбекистон 8 ойда 5,8 млрд долларлик олтин экспорт қилди
Шунингдек, Сурхондарёдаги қўрғошин-рух кони ёнида яна битта кон давлат заҳирасига ўтказдик. Бу Чинорсой полиметалл кони дейилади. У ерда ҳам олтин ва кумуш ва бошқа комплекс металл заҳираларига эга бўлган кон тасдиқланди.
Биз ҳозир яна бир катта мис кони очилиши арафасида турибмиз. Олмалиқда заҳираси 200 минг тоннага яқин бўлган мис кони давлат заҳирасига олинди.
Унан ташқари биз Қашқадарё ва Самарқанд чегарасида Сарикўл деган катта вольфрам конини давлат заҳирасига ўтказдик.
Юқорида қайд этилган конларнинг очилишида Республикада геология соҳасига ҳукумат ва президент томонидан қаратилаётган эътибор ўзининг ижобий натижасини кўрсатмоқда, деди қўмита бошлиғи.
Янгиликлар лентаси
0