https://sputniknews.uz/20210401/ozbek-qozoq-chegarasidagi-tirbandlikka-nima-sabab-boldi-18075150.html
Ўзбек-қозоқ чегарасидаги тирбандликка нима сабаб бўлди
Ўзбек-қозоқ чегарасидаги тирбандликка нима сабаб бўлди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Олий Мажлис Сенати Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги вазиятга муносабат билдирди ва унинг юзага келиш сабабларини санаб ўтди.
2021-04-01T11:42+0500
2021-04-01T11:42+0500
2021-04-01T11:44+0500
жамият
ўзбекистон
қозоғистон
чегара
автомобил
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/169/09/1690964_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_fa84e7ebe2939509c1a005219f8c45d2.jpg
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Олий Мажлис Сенати Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги вазиятга муносабат билдирди ва унинг юзага келиш сабабларини санаб ўтди.Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси тасарруфидаги “Даут-ота” чегара божхона постидаги тирбандлик кенг муҳокама қилинмоқда. Мазкур ҳолатни Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ўрганган. Аниқланишича, тирбандликка Туркманистонда карантин кучайтирилгани сабаб бўлган. Туркманистон ҳудуди орқали автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланганлиги сабабли улар Ўзбекистон – Қозоғистон – Россия – Грузия - Туркия йўналишида ҳаракатланмоқда.Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши ҳам бу тирбандликни келтириб чиқарган. Қозоғистоннинг Актобе вилояти Иргиз қишлоғи орқали ўтувчи йўл музлаган. Шунингдек, Россиянинг жанубий вилоятларига юкни етказиб берувчи ташувчилар учун “Даут-ота” чегара божхона пости орқали ҳаракатланиш қулай бўлган.Ташқи савдо юкларини ташувчи томонлар автотранспорт воситалари учун қулайлик ва енгилликлар яратилганлиги сабабли Туркия давлати ҳудуди орқали Ўзбекистон ташувчиларининг ҳаракатланиши кўпайган. Икки мамлакат ўртасида тегишли келишув мавжуд.Тирбандликни бартараф этиш учун нималар қилинмоқда?Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари фаол музокаралар олиб бормоқда.Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти даражасида ҳар ҳафта, масъул бошқармалари даражасида ҳар куни, божхона пости даражасида ҳар икки соатда мулоқот қилинмоқда.Вазиятни Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ҳам назоратга олган.
https://sputniknews.uz/20190405/ozoistonda-zbekiston-bilan-chegaradagi-tirbandlik-sababini-malum-ilishdi-11159431.html
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/169/09/1690964_187:0:2918:2048_1920x0_80_0_0_176c7ddb43b2edc922cae93c46ffb5a3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, қозоғистон, чегара, автомобил
жамият, ўзбекистон, қозоғистон, чегара, автомобил
Ўзбек-қозоқ чегарасидаги тирбандликка нима сабаб бўлди
11:42 01.04.2021 (янгиланди: 11:44 01.04.2021) Сенат Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги вазиятга муносабат билдирди.
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Олий Мажлис Сенати Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги вазиятга муносабат билдирди ва унинг юзага келиш сабабларини санаб ўтди.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси тасарруфидаги “Даут-ота” чегара божхона постидаги тирбандлик кенг муҳокама қилинмоқда.
Мазкур ҳолатни Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ўрганган.
Аниқланишича, тирбандликка Туркманистонда карантин кучайтирилгани сабаб бўлган. Туркманистон ҳудуди орқали автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланганлиги сабабли улар Ўзбекистон – Қозоғистон – Россия – Грузия - Туркия йўналишида ҳаракатланмоқда.
Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши ҳам бу тирбандликни келтириб чиқарган. Қозоғистоннинг Актобе вилояти Иргиз қишлоғи орқали ўтувчи йўл музлаган.
Шунингдек, Россиянинг жанубий вилоятларига юкни етказиб берувчи ташувчилар учун “Даут-ота” чегара божхона пости орқали ҳаракатланиш қулай бўлган.
Ташқи савдо юкларини ташувчи томонлар автотранспорт воситалари учун қулайлик ва енгилликлар яратилганлиги сабабли Туркия давлати ҳудуди орқали Ўзбекистон ташувчиларининг ҳаракатланиши кўпайган. Икки мамлакат ўртасида тегишли келишув мавжуд.
"Ўзбекистон ҳудудига кириб келаётган автотранспорт воситалари божхона постида белгиланган муддатларда қўшимча вақт талаб қилмаган ҳолда божхона кўригидан ўтказилмоқда”, - дейилган Сенат
хабарида.Тирбандликни бартараф этиш учун нималар қилинмоқда?
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари фаол музокаралар олиб бормоқда.
Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти даражасида ҳар ҳафта, масъул бошқармалари даражасида ҳар куни, божхона пости даражасида ҳар икки соатда мулоқот қилинмоқда.
Вазиятни Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ҳам назоратга олган.