Ўзбекистон музей бойлиги

Oбуна бўлиш
Бугун Ўзбекистонда 105та музей фаолият юритмоқда. Улар орасида маҳаллий ҳамда жаҳон аҳамиятига эга бўлган музейлар бор.
Ўзбекистон тарихий-маданий туризм бўйича Марказий Осиёнинг энг бой давлатларидан биридир.
Ўзбек миллатининг турли даврларда жамланган миллий анъаналари, амалий санъат намуналари ва тарихий обидалари Республикани бадавлат туристик манзилга айлантирган.
Ушбу маданий бойликлар билан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида жойлашган турли йўналишдаги музейлар билан танишиш мумкин.
Сўнгги 20 йил ичида республикад 20та янги музей мажмуалари пайдо бўлди ва уларнинг умумий сони 105тага етди. Музейлар энг кўп бўлган шаҳар, пойтахт Тошкентдир. Бу ерда 29та мезей бор. Ундан сўнг Бухоро вилоятида - 19та, Самарқандда - 13та музей бор.
Аслида музейларнинг сони эмас уларнинг аҳамияти мазмуни муҳимроқдир. Масалан Савицкий номидаги Нукус санъат музейи, нафақат Ўзбекистонда балким бутун дунё тан олган дурдонадир.
Ўзбекистон Музейлари ҳақида батафсил инфографикамизда томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0