Икки қуённи қувиб: АҚШ ўз омборларини Россия нефти билан тўлдириб олмоқда

© Sputnik / СтрингерТанкер Механик Чеботарев
Танкер Механик Чеботарев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2021
Oбуна бўлиш
АҚШ нега бошқаларга Россия билан ишлашнни таъқиқлаб, ўзи эса омборларини Россия нефтига тўлдириб олмоқда?
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Москва билан муносабатлар ёмонлашиб, “Шимолий оқим-2” туфайли Европага босим кучайиб бораётган бир вақтда, Америка Россиядан сотиб олинаётган нефт ҳажмини кескин оширди.
Хўш, АҚШ нега бошқаларни Россия билан ишлашдан чеклаб, лукин ўзи омборларини Россия нефтига тўлдириб олмоқда?

Импорт оширилди

Ўтган йилда АҚШга Россиядан нефт импорти 3,5 фоизга ошиб, сўнгги 9 йилда кузатилган кўрсатчиқларнинг максимал нуқтасига етди, деб хабар қилди АҚШ энергетика вазирлиги. Айни дамда эса Россия АҚШга нефт етказиб берувчи иккинчи давлатга айланди. Саудия Арабистони эса бозорда мувозанатни сақлаш учун экспорт ҳажмини кескин камайтирган.
2020 йилда АҚШ Россиядан суткасига ўртача 538 биррел нефт олди. Саудия Арабистонидан эса – 522 минг баррел. Нефтни асосан Valero (55 млн баррел) ва Exxon (50 млн баррел) каби энг йирик харидорлар сотиб олган.

Бошқа оладиган жой йўқ

Россия ва Америка нефтни қайта ишлаш заводлари Доналд Трамп туфайли Венесуэла нефтидан маҳрум бўлганидан сўнг 2019 йилдан бошлаб Petroleos de Venezuela S. A. Компанияси томонидан етказиб берилаётган нефт маҳсулотлари занжири узилиб қолган эди.
Президент США Дональд Трамп и наследный принц Саудовской Аравии Мухаммед бен Салман во время встречи в Белом доме в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2020
Россия, ОПЕК + АҚШ - нефт бозорида янги келишув бўладими?
Айниқса Мексика бўғозида жойлашган нефтни қайта ишлаш заводлари энг оғир аҳволга тушиб қолишди. Улар орасида Citgo Petroleum, Valero Energy ва Chevron заводлари бор.
Америка Россиядан нефт хом-ашёсини эмас бензин ишлаб чиқаришда керак бўладиган мазут сотиб олади.
“Венесуэла нефтидан маҳрум бўлиб, ОПЕК томонидан хом-ашё нархини қимматлаштиришга дуч келган АҚШ, Россия мазутининг асосий харидорига айланди”, - дейди Ади Имсирович, Оксфорд энергетика изланшлари институти илмий ходими.
ОПЕК томонидан нефт қазиб олиш ҳажмини қисқартириш - вазиятни янада мураккаблаштирди. Статистик маълмуотларга кўра, ҳозир Судия Арабистони АҚШга 1985 йилдан буён энг кам миқдорда нефт етказиб бермоқда. Бундай вазиятда Россия мазути Америка нефт заводларини иш билан таъминлаб турибди.

Cланец нефти можароси

Сланец нефти соҳаси пандемия оқибатидан ҳам жиддий зарар кўрди. Олдин АҚШда 13 миллион баррел нефт қазиб олинса, ҳозир – 11 млн.га тушиб қолган.
Добыча сланцевой нефти в США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2020
Пулсиз қолишди: сланец нефтига инвестициялар минимумгача қулади
Энергия ташувчиларга бўлган талаб кескин камайиб кетиши оқибатида, уларга талаб кескин камайди ва компаниялар ишни тўхтатишга мажбур бўлишди. 150га яқин сланец нефти ишлаб чиқарувчилари банкротликка учради.
Биринчи навбатда булар пандемиядан олдин ҳам қарзлари кўп бўлган корхоналар бўлди. Уолл—стрит 2018 йилда сленец нефти ишлаб чиқарувчиларига қизиқишни йўқотган эди. Сармоядорлар фикрига кўра ушбу лойиҳалар фойда келтирмайди ва аксарият лойиҳалар ўзини оқламайди.
2020 йилда Халқаро энергетика агентларига кўра, пандемия туфайли уларнинг миқдори 2 баравар камайди - до 45 млн. доллар.
EIA хулосасига кўра, март ойида сланец қазиб олиш дунёда суткасига 7,5 б млню баллер бўлиши кутилмоқда. Дунёдаги мавжуд нефт қазиб олиш майдонларининг 7тадан 6 қисмида ана шундай вазият - Анадарко, Баккен, Найобрара, Игл-Форд, Берман, Гейнсвилл ва Аппалачи.
Fitch прогнозига кўра, сланец нефти соҳасида ҳали 1-3 йил давомида талаб қисқаришда давом этади. Ишлаб чиқарувчилар харажатларни оптималлаштириш ва сармояларни қайтариб олишни ошириш ҳақида ўйламоқда. Сланец соҳаси ҳали яна 2-3 йил давомида олдинги ҳолатларига қайтмайди.

Ғалати ҳолат

Шундай қилиб АҚШ, кулгули ҳолатга тушиб қолган: АҚШнинг давлат энергетика курси Россияга қарши қаратилган бўлса-да, Россия нефтига қарамлиги кун сайин ортиб бормоқда, деб ёзади Bloomberg.
Буровая установка в месторождении сланцевого газа в штате Пенсильвания - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2020
"Улкан азоб-уқубатлар": Сланец саноати эркин қулашда
Бир томондан Вашингтон, ўз газини сотиш мақсадида жону-жаҳди билан Европани “Шимолий оқим-2”дан воз кечишга ундамоқда. Иккинчи томондан эса – Америка нефтни қайта ишлаш заводлари Россия нефтини ҳар қачонгидан кўпроқ сотиб олмоқда.
Техас штатидаги Бейтаун нефт заводлари яқинида турган нефт танкерлари ташқи кўринишидан Хьюстон канали бўйлаб сузаётган бошқа ўнлаб танкерлар билан бир хил бўлса-да, бир катта фарқи бор: уларнинг трюмларида Россия нефти сақланмоқда, - дейди таҳлилий агентлик.
Россия АҚШга нефт етказиб берувчи янги давлатга айланиш йўли, Кремльнинг муваффақиятли бозор уқуви ва Вашингтоннинг қарама-қарши сиёсатини ўз фойдасига айлантириш қобилияти билан қурилган, - деб хулоса қилади Bloomberg.
Ваҳоланки, бир вақтлар эса Трамп АҚШ энергетик юксак давлатга айлангани ва бошқа душман давлатларга муҳтож эмаслиги билан мақтанган эди, - дейди Хьюстондаги Бейкер иститути таҳлилчиси Марк Финли.
Вашингтоннинг ўзи ушбу вазиятга ҳеч қандай изоҳ бераётгани йўқ. Лекин Россиядан нефт импорти миқдори ошиб бораётгани АҚШнинг энергетик мустақиллиги амалга ошмаганидан яққол дарак беради.
Янгиликлар лентаси
0