Туркияда дам олиш кунлари яна комендантлик соати киритилади

© Sputnik / Алексей КуденкоСтамбул
Стамбул - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2021
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Туркияда коронавирусга қарши курашиш мақсадида карантин чоралари кучайтирилади. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Эрдоған ҳукумат йиғилишидан сўнг маълум қилди.
Коронавирусдан ўлимлар сони ошаётгани мавжуд хавфсизлик чораларини қайта кўриб чиқишимизга мажбур қилди. 58 та ҳудуд яна юқори хавф ҳудудларига айланди. Уларда шанба ва якшанба кунлари комендантлик соати жорий этилади. Иш кунларида соат 21:00 дан 05:00 гача амал қилаётган комендантлик соати ўз кучида қолади.
Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон
Ражаб Эрдоған
Туркия президенти
Юқори хавф ҳудудларига Истанбул, Анқара, Анталия ва Измир ҳам киради.
Комендантлик соати пайтида кафе ва ресторанлар мижозларни қабул қилмайди ва фақат таомларни етказиб бериш ишлайди. Қолган пайт улар сиғимига қараб ресторанни мижозларнинг 50 фоизи билан тўлдиришлари керак.
Бундан ташқари, Рамазон ойида оммавий саҳарлик ва ифторликлар ўтказиш тақиқланади.
Карантин в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2021
Қозоғистон “қизил” ҳудудга кирди
Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда коронавирус билан касалланганлар сони 3,2 миллиондан ошган. 31 мингдан зиёд киши пандемия қурбони бўлган.
Янгиликлар лентаси
0