https://sputniknews.uz/20210330/monopoliyaga-qarshi-kurashish-qomitasi-raisi-ozgardi-18024908.html
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўзгарди
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўзгарди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Шаҳрух Шараҳметов Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси этиб тайинланди. Тегишли қарорга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
2021-03-30T10:22+0500
2021-03-30T10:22+0500
2021-03-30T10:22+0500
сиёсат
янги тайинлов
монополияга қарши курашиш қўмитаси (мқкқ)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/1e/18024734_0:0:1301:731_1920x0_80_0_0_45b6e36a9a45bbde8367b12afd415f1b.jpg
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Шаҳрух Шараҳметов Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси этиб тайинланди. Тегишли қарорга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев имзо чекди.Тайинловга қадар у соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари вазифасини бажариб келаётган эди.Шараҳметов 1977 йилда туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1999 йилда эса Буюк Британиянинг Эксетер университетини иқтисод, молия ва инвестициялар мутахассислиги бўйича тамомлаган.Ўз фаолиятини Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази етакчи мутахассиси вазифасидан бошлаган Ш.Шарахметов турли йилларда Иқтисодиёт вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон президенти администрацияси каби нуфузли ташкилотларда масъул лавозимларда меҳнат қилди. У соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари этиб тайинланишидан аввал Молия вазири ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.Аввалроқ Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритган Нажмиддинходжа Шарипов Тошкент вилояти ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
https://sputniknews.uz/20210310/suv-xojaligi-vazirining-birinchi-orinbosari-tayinlandi-17486240.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/1e/18024734_0:0:1301:975_1920x0_80_0_0_0ccab63eef7eca5c24b7ecdc0af12250.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, янги тайинлов, монополияга қарши курашиш қўмитаси (мқкқ)
сиёсат, янги тайинлов, монополияга қарши курашиш қўмитаси (мқкқ)
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўзгарди
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари вазифасида ишлаб келган Шаҳрух Шараҳметов Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси этиб тайинланди.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Шаҳрух Шараҳметов Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси этиб тайинланди. Тегишли қарорга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев имзо чекди.
Тайинловга қадар у соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари вазифасини бажариб
келаётган эди.Шараҳметов 1977 йилда туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1999 йилда эса Буюк Британиянинг Эксетер университетини иқтисод, молия ва инвестициялар мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Ўз фаолиятини Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази етакчи мутахассиси вазифасидан бошлаган Ш.Шарахметов турли йилларда Иқтисодиёт вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон президенти администрацияси каби нуфузли ташкилотларда масъул лавозимларда меҳнат қилди.
У соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари этиб тайинланишидан аввал Молия вазири ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Аввалроқ Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритган Нажмиддинходжа Шарипов Тошкент вилояти ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган эди.