https://sputniknews.uz/20210329/rossiya-soliq-xizmati-bozordagi-sotuvchilar-ortidan-nazoratni-kuchaytirishni-taklif-qildi-18002572.html
Россия Солиқ хизмати бозордаги сотувчилар ортидан назоратни кучайтиришни таклиф қилди
Россия Солиқ хизмати бозордаги сотувчилар ортидан назоратни кучайтиришни таклиф қилди
ТОШКЕНТ, 29 мар - Sputnik. Россиянинг Федерал солиқ хизмати ва Молиф вазирлиги сакана савдо бозорларида касса-назорат аппаратларидан фойдаланиш қоидаларини
2021-03-29T10:14+0500
2021-03-29T10:14+0500
2021-03-29T10:14+0500
россия
савдо
бозор
/html/head/meta[@name='og:title']/@content
/html/head/meta[@name='og:description']/@content
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/161/12/1611266_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_55358eb32a7af0f5a396765c4a4573e7.jpg
ТОШКЕНТ, 29 мар - Sputnik. Россиянинг Федерал солиқ хизмати ва Молиф вазирлиги сакана савдо бозорларида касса-назорат аппаратларидан фойдаланиш қоидаларини қаттиққўллаштиришни таклиф қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. Хабарда айтилишига кўра ФСХ Молия вазирлигига "Касса-назорат техникаси тўғрисидаги" ҳамда "Чакана савдо бозорлари тўғрисидаги" қонунга ўзгартириш киритиш ҳақида мактуб йўллаган. Унда айтилишига кўра, бозорларда касса-назорат аппаратисиз савдо қилиш мумкин бўлган ҳолатларни чеклаш назарда тутилган. Хусусан, бозордаги жойларни ижарага беришдан олдин сотувчида касса-назорат аппарати бор-йўқлигини текшириш мажбурияти киритилиши мумкин. Солиқ хизмати изоҳига кўра, ушбу ўзгаришлар амалдаги қонунчиликни ҳақиқатда ишлаши учун киритилмоқда. Айни дамда бозорларда касса аппаратларидан фойдаланиш чегаралари аниқ белгиланмаган. Айрим тадбиркорлар бундан фойдаланиб ўз фаолиятини солиқдан яширмоқда ёки имтиёзли солиқ тўловчи тоифасига ўтиб олишга ҳаракат қилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/161/12/1611266_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_bbd090ca640c3806c82f8bc7ce2422ba.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
россия, савдо, бозор
Россия Солиқ хизмати бозордаги сотувчилар ортидан назоратни кучайтиришни таклиф қилди
Яқин келажакда Россия бозорларида барча сотувчилар касса аппарати орқали савдо қилишга мажбур қилиниши мумкин.
ТОШКЕНТ, 29 мар - Sputnik. Россиянинг Федерал солиқ хизмати ва Молиф вазирлиги сакана савдо бозорларида касса-назорат аппаратларидан фойдаланиш қоидаларини қаттиққўллаштиришни таклиф қилди, деб
хабар қилмоқда РИА Новости.
Хабарда айтилишига кўра ФСХ Молия вазирлигига "Касса-назорат техникаси тўғрисидаги" ҳамда "Чакана савдо бозорлари тўғрисидаги" қонунга ўзгартириш киритиш ҳақида мактуб йўллаган.
Унда айтилишига кўра, бозорларда касса-назорат аппаратисиз савдо қилиш мумкин бўлган ҳолатларни чеклаш назарда тутилган. Хусусан, бозордаги жойларни ижарага беришдан олдин сотувчида касса-назорат аппарати бор-йўқлигини текшириш мажбурияти киритилиши мумкин.
Шунингдек фаолият давомида ҳам савдо қилаётган тадбиркорларда касса-назорат аппарати борлиги доимий равишда текшириб турилади. касса аппаратининг рухсат муддати тугаган тадбиркорларга бозорда савдо қилишга рухсат берилмайди, - дейилган хабарда.
Солиқ хизмати изоҳига кўра, ушбу ўзгаришлар амалдаги қонунчиликни ҳақиқатда ишлаши учун киритилмоқда. Айни дамда бозорларда касса аппаратларидан фойдаланиш чегаралари аниқ белгиланмаган. Айрим тадбиркорлар бундан фойдаланиб ўз фаолиятини солиқдан яширмоқда ёки имтиёзли солиқ тўловчи тоифасига ўтиб олишга ҳаракат қилмоқда.