Эмомали Раҳмон Афғонистонга отланмоқда

© Пресс-служба президента ТаджикистанаПрезидент Таджикистана Эмомали Рахмон
Президент Таджикистана Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2021
Oбуна бўлиш
Эмомали Раҳмон биринчи қулай имконият пайдо бўлиши биланоқ Афғонистонга расмий ташириф билан боради.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ашраф Ғани таклифига биноан Афғонистонга ташриф буюрмоқчи.
"Ҳурматли оға, мен сизнинг таклифингизни миннатдорлик билан қабул қиламан ва Афғонистоннинг қадимий ерига биринчи қулай имконият пайдо бўлиши биланоқ расмий ташриф билан келаман" , - деди Раҳмон.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Душанбеда тожик-афғон музокаралари бўлиб ўтган эди ва улар давомида Ғани Эмомали Раҳмонни Афғонистонга расмий ташриф буюришга таклиф қилган эди.
Айни дамда ташриф тафсилотлар тегишли дипломатик хизматлар томонидан тайёрланмоқда, дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0