https://sputniknews.uz/20210329/qora-olxori-18007739.html
Ўзбекистонда қора олхўри плантацияси ташкил этилади
Ўзбекистонда қора олхўри плантацияси ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
Дунёда қора олхўри меваларини етиштириш бўйича илғор саналган АҚШ, Канада ва Чили давлатлари тажрибалари ўрганилади. 29.03.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-03-29T12:57+0500
2021-03-29T12:57+0500
2021-03-29T13:08+0500
иқтисод
экспорт
мева-сабзавот
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/08/1a/14842356_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_7d64d117df513a57e8a8338c4b57e1bf.jpg
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. “Республикада қора олхўри етиштириш ва экспорт ҳажмларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилган.“Республикада бугунги кунда фермер, деҳқон ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида ҳамда аҳоли томорқа майдонларида жами 21,2 минг гектар олхўри боғлар мавжуд бўлиб, ушбу боғларнинг асосий қисмини анъанавий боғлар ташкил этади ҳамда қора олхўри дарахтининг пакана ва ярим пакана (интенсив) кўчатларини тайёрлаш етарлича йўлга қўйилмаган”, - дейилган ҳужжатда.Республикадаги барча тоифа хўжаликлари 2020 йилда 241 минг тонна олхўри маҳсулотлари етиштирилган бўлиб, ушбу маҳсулотларнинг атига 23,4 минг тоннаси (9%) экспорт қилинган.Ҳужжатда таъкидланишича, дунёда қора олхўри меваларини етиштириш бўйича илғор саналган АҚШ, Канада ва Чили давлатлари тажрибалари ўрганилиб, республика ҳудудларида қора олхўри етиштиришни кўпайтириш ва экспортга йўналтириш тизими йўлга қўйилади.Хорижий мамлакатлардан қора олхўрининг экспортбоп навлардан иборат пайвандтаг ва кўчатлари олиб келиниб, “in vitro” лабораторияси шароитида кўпайтирилиб, қора олхўри плантациясини ташкил этилади.Етиштирилган маҳсулотлар тайёр ва қайта ишланган ҳолда экспортга юборилади.
https://sputniknews.uz/20210216/zbekiston-1-milliard-dollarlik-meva-sabzavot-eksport-ildi-asosiy-kharidor-Rossiya-16010316.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/08/1a/14842356_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_aa2abb13bf4f9f91380993f39ea40bf5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, экспорт, мева-сабзавот
иқтисод, экспорт, мева-сабзавот
Ўзбекистонда қора олхўри плантацияси ташкил этилади
12:57 29.03.2021 (янгиланди: 13:08 29.03.2021) Дунёда қора олхўри меваларини етиштириш бўйича илғор саналган АҚШ, Канада ва Чили давлатлари тажрибалари ўрганилади.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. “Республикада қора олхўри етиштириш ва экспорт ҳажмларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ҳукумат
қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилган.
“Республикада бугунги кунда фермер, деҳқон ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида ҳамда аҳоли томорқа майдонларида жами 21,2 минг гектар олхўри боғлар мавжуд бўлиб, ушбу боғларнинг асосий қисмини анъанавий боғлар ташкил этади ҳамда қора олхўри дарахтининг пакана ва ярим пакана (интенсив) кўчатларини тайёрлаш етарлича йўлга қўйилмаган”, - дейилган ҳужжатда.
Республикадаги барча тоифа хўжаликлари 2020 йилда 241 минг тонна олхўри маҳсулотлари етиштирилган бўлиб, ушбу маҳсулотларнинг атига 23,4 минг тоннаси (9%) экспорт қилинган.
Ҳужжатда таъкидланишича, дунёда қора олхўри меваларини етиштириш бўйича илғор саналган АҚШ, Канада ва Чили давлатлари тажрибалари ўрганилиб, республика ҳудудларида қора олхўри етиштиришни кўпайтириш ва экспортга йўналтириш тизими йўлга қўйилади.
Хорижий мамлакатлардан қора олхўрининг экспортбоп навлардан иборат пайвандтаг ва кўчатлари олиб келиниб, “in vitro” лабораторияси шароитида кўпайтирилиб, қора олхўри плантациясини ташкил этилади.
Етиштирилган маҳсулотлар тайёр ва қайта ишланган ҳолда экспортга юборилади.