Навоийда ака-ука “ўқрайиб” қараган ҳайдовчини бир неча марта пичоқлади

CC0 / Unsplash / Harrison Kugler / Нож в руке. Иллюстративное фото
Нож в руке. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2021
Oбуна бўлиш
Ўқрайиб қарадинг деб “Malibu” ҳайдовчисини пичоқлаган ака-укалар суд олдида жавоб беради.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Навоий вилоятида фуқарога пичоқча билан жароҳат етказган ака-укалар устидан жиноий иш очилди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар қилмоқда.
Ҳодиса 25 март куни тунги соат 02:30ларда Навоий шаҳар И.Каримов кўчасида жойлашган “Амфитеатр” мажмуаси қаршисида рўй берган. 30 ёшли Жалолиддин Н. ва 27 ёшли Жамолиддин Н. “Nexia-Ravon”да ҳаракатланиб кетаётганларида улар билан ёнма-ён ҳаракатланаётган “Malibu” ҳайдовчиси 28 ёшли Умид Х.га “нега ўқрайиб қарайсан” деб чеккага тўхташган.
Работа вневедомственной охраны московской полиции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2021
Тошкент вилоятида эр-хотинга ўроқ билан ҳужум қилишди
Кейин ҳеч бир сабабсиз ўзаро жанжаллашишган. Натижада Умид Х.нинг ўнг оёқ сон соҳасига пичоқча билан бир неча маротаба уриб жароҳат етказганлар.
Ака-укаларга нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а, б, в” банди (Безорилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан совуқ қурол билан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Янгиликлар лентаси
0