Жорий йилда ОТМларда давлат грантлари сонини 25 фоизга ошириш режалаштирилмоқда

© AFP 2023 / AFP / YURI KORSUNTSEVУзбекские студенты сдают вступительные экзамены под открытым небом в Ташкенте
Узбекские студенты сдают вступительные экзамены под открытым небом в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2021–2022 ўқув йилида ОТМларда давлат грантлари 25 фоизга оширилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Ўзбекистонда 2021–2022 ўқув йилида ОТМларда давлат грантларини 25 фоизга ошириш таклиф қилинмоқда. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги президентнинг 2021-2022 ўқув йилида ОТМларга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисидаги қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.
Қарорга мувофиқ, 2021–2022 ўқув йилида олийгоҳларга давлат буюртмаси қабул параметрларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:
давлат гранти асосидаги давлат буюртмаси параметрларини 2020–2021 ўқув йилига нисбатан 25 фоизга оширилган ҳолда белгилаш;
“ижтимоий лифт” тамойили асосида хотин-қизларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини кенгайтириш мақсадида алоҳида грант ўринларини икки баробарга ошириш;
олийгоҳларга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини шакллантириш бўйича кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжлари "quota.idm.uz" электрон портали орқали шакллантирилганлиги;
вазирлик ва идоралар, иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёж юқори бўлган йўналишлари бўйича кадрларни тайёрлашда давлат гранти нодавлат олий таълим ташкилотларига ҳам берилиши;
олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун давлат буюртмаси параметрларининг давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида мақсадли қабул параметрларини туман (шаҳар)лар кесимида тақсимлаш.
Давлат олий таълим муассасаларига Давлат буюртмаси параметрлари қуйидагича ташкил этади:
Бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
- кундузги таълим шаклига – 115 343 та;
- сиртқи таълим шаклига – 36 211 та;
- кечки таълим шаклига – 6 325 та;
- Магистрлар тайёрлаш бўйича – 12 914 та;
нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси параметрлари 56 та этиб тасдиқлаш кўзда тутилмоқда.
Узбекские студенты сдают вступительные экзамены под открытым небом в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2021
Жорий йилда тест синови топшириладиган фанлар тасдиқланди
Шунингдек, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигининг тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича 2000 нафар қўшимча давлат гранти ажратилади.
Шу билан бирга:
- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 100 нафардан хотин-қизлар учун ҳар йили маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан;
- молиявий барқарор давлат олий таълим муассасалари томонидан уларнинг Кенгаши қарорига асосан 50 нафаргача хотин-қизлар учун давлат олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши кўзда тутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0